Жиззах шаҳрида савдо дўконига келиб урилган Tracker ҳайдовчиси вафот этди, дея хабар бермоқда вилоят ЙҲХБ.

Қайд этилишича, ҳолат 24 апрель куни соат 06:08 атрофида Жиззахлик маҳалласи ҳудудида содир бўлган.

39 ёшли Tracker ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, кўп қаватли уй биринчи қаватидаги савдо дўконининг кириш жойига келиб урилган.

Оқибатда у ўта оғир аҳволда шифохонага етказилган. Бироқ кўрсатилган ёрдамга қарамасдан ҳайдовчи вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.