Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz»
Германия ўзбекистонлик қассобларни ишга таклиф қилмоқда. Ойлик маош 1750 евро бўлиб, номзодлар камида 1 йиллик тажрибага ва немис тилидан сертификатга эга бўлиши лозим. Қабул қилинганларнинг билет, виза ва тил сертификати харажатлари Миграция агентлигидан компенсация қилиб берилиши мумкин.
Гермпаниянинг The International Placement People компанияси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда ўзбекистонлик қассоблар учун вакансия эълон қилди. Бу ҳақда агентликнинг Telegram`даги «Хорижда иш» эълонлар канали хабар берди.
Иш ўринлари 150 та бўлиб, қабул қилинган номзодларга 1750 евро (қўлга тегиши) тўланади. Иш вақти ҳафтасига 44 соат.
Номзодлар камида 1 йиллик қассоблик тажрибаси бор 18−44 ёш оралиғидаги жисмонан соғлом эркаклар бўлиши, немис тилини A2 даражада (халқаро сертификат шарт) билиши, гўштни ажратиш, санитария қоидаларига риоя қилиш, ўткир тиғли асбоблар билан ишлаш кўникмаси ҳамда иш берувчисидан меҳнат фаолияти бўйича маълумотномаси бўлиши керак.
Шунингдек, профессионал таълим ёки олий таълим дипломи (Anabin сайтида H+ статус билан белгиланган бўлиши лозим) ҳам талаб қилинади.
Танлаб олинганларга иш берувчи томонидан Германия аэропортидан яшаш жойигача транспорт қоплаб берилади.
Номзодлар авиачипта, виза, яшаш ва овқатланиш харажатлари, агентлик тўловини (БҲМнинг 4 баравари — 1,5 млн сўм) қоплаши керак. Улар Миграция агентлиги томонидан компенсация қилиб берилиши ҳам мумкин. Синов муддати 3 ой.
Мазкур ҳавола орқали рўйхатдан ўтилади. Унга сертификат, диплом ва хорижга чиқиш паспортининг файл шаклида юклаш талаб этилади.
Мурожаат учун Миграция агентлигининг телефон рақами: 1282, 71 202 33 55 (ички рақам 77).
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди