Главная страница » Ўзбекистонда қайси тамаки маҳсулотлари тақиқланмоқда, қайсилари эса йўқ? Рўйхат

Ўзбекистонда қайси тамаки маҳсулотлари тақиқланмоқда, қайсилари эса йўқ? Рўйхат

by EurasiaPluse
0 пікір

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати 30 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишда электрон сигаретлар (вейплар) олиб кириш ва муомаласини тақиқлашни назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Ҳужжат имзолаш учун президентга юборилди.

Қонунда электрон никотин етказиб бериш тизимлари, шу жумладан, электрон сигаретлар ва улар учун суюқликлар муомаласи (ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, транспорт ёки ташиш, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва олиб чиқиш) тақиқланади.

Аввал хабар қилинганидек, гап тамакини иситиш тизимлари (Iqos, glo, Ploom) эмас, балки никотин етказиб бериш тизимлари ва вейплар (JUUL, Elf Bar, HQD, Voopoo, Puff Bar) ҳақида кетмоқда.

«Газета.uz» қайси тамаки маҳсулотлари тақиқланиши ва қайсилари қонунийлигича қолишини аниқлади.

Муомаласига рухсат этилган чекиладиган ва чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари:

  • сигаретлар — саноат ишлаб чиқаришининг оддий тамаки маҳсулотлари;
  • ясаладиган сигаретлар / папиросларр — қўлда ўраладиган сигаретлар;
  • сигара ва сигариллалар — таркибида тамаки миқдори юқори бўлган қалин сигара кўринишидаги тамаки маҳсулотлари;
  • чекиш учун трубка — тамаки чекиш учун анъанавий қурилма;
  • кальян — сув орқали тамаки чекиш учун қурилма;
  • тамаки иситиш тизими (масалан, IQOS) — тамакини ёндирмасдан аэрозол ҳосил қилиш учун уни иситувчи қурилма;
  • таёқчалар (масалан, HEETS) — тамаки иситиш тизимларида ишлатиладиган махсус тамаки таёқчалари;
  • носвой — лаб ёки танглай орқасига қўйиш орқали ишлатиладиган қора масса. Маҳсулот канцероген хусусияти туфайли баъзи мамлакатларда тақиқланган бўлса ҳам, Ўзбекистонда рухсат этилган.

Тақиқланган маҳсулотлар:

  • корпусли вейплар / модлар — никотин суюқлиги учун резервуарга эга қурилмалар;
  • вейп суюқлиги солинган бутилкалар (ICE FLAIR ва бошқалар) — никотин ва ароматизаторларни ўз ичига олади, вейпларни тўлдириш учун ишлатилади;
  • электрон трубка — классик чекиш трубкаси сифатида стилизация қилинган, аммо электрон буғланиш тизимига эга қурилма;
  • JUUL ва шунга ўхшаш картрижли қурилмалар — никотинни танага етказиб бериш учун под тизими;
  • бир марталик электрон сигареталар (масалан, HQD, MASKKING маркалари) — фойдаланишга тайёр, тўлдириш талаб қилмайди, хушбўй таъмга эга;
  • под тизими (масалан, Zero) — тўлдириладиган капсулаларга эга миниатюра қурилмалари;
  • никотин ёстиқчалари (никотин тўплами, масалан, VELO), уларда тамаки бўлмайди, аммо никотин билан тўйинган;
  • snus (снюс) — эзилган намланган тамаки.

Қонунда чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари ва никотин истеъмол қилиш учун асбоблар, шу жумладан, электрон сигаретларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жазо чоралари жорий этилди.

Маъмурий жавобгарлик:

  • товарлар конфискацияси (мусодара);
  • 37,5 миллион сўмдан 75 миллион сўмгача жарима.

Жиноий жавобгарлик (такрорий ҳуқуқбузарлик учун):

  • 150 миллион сўмдан 225 миллион сўмгача жарима,
  • 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари,
  • ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

Оғирлаштирувчи ҳолатлар (гуруҳ бўлиб олиб кириш, кўп миқдорда):

  • 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси.

Шунингдек, қонун ҳужжатларида маҳсулот ихтиёрий равишда пайдо бўлган ва ҳокимият органларига топширилган тақдирда жавобгарликдан озод қилиш назарда тутилган.

Жиноят кодексининг 186−1-моддаси (Этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни (этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси) тамаки иситиш тизими билан тўлдириш режалаштирилмоқда.

2021−2023 йилларда Ўзбекистонга 28,5 миллион долларлик 5,4 миллион дона электрон сигарет импорт қилинган, бу ўтган йилларга нисбатан 80 баравар кўп (2018 йилда — 349 минг долларлик 182 минг дона электрон сигарет). Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан мазкур даврда умумий қиймати 11,8 миллиард сўмлик 105,3 минг дона ана шундай маҳсулотлар ноқонуний олиб ўтилишининг олди олинган.

Статистик маълумотларга кўра, никотин тарқатувчи воситалардан, жумладан, электрон сигаретлардан (18−29 ёшдаги 32 мингдан ортиқ киши) фойдаланадиган ёшлар сони катталар сонидан (30−69 ёшдаги 7 мингдан ортиқ киши) деярли 5 баробар кўп. Мактаб ўқувчилари ушбу маҳсулотларга катта қизиқиш билдирмоқда. Таҳлилларга кўра, 30 минг нафарга яқин ўғил ва 9 минг нафар қиз чекишга мойил, 12 минг нафардан ортиқ болалар ва ўсмирлар электрон сигаретлардан мунтазам фойдаланади.

«Газета.uz» ҳужжатни қабул қилган Қонунчилик палатасидаги қонун лойиҳаси муҳокамаси ҳақида ёзганди. Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров электрон сигаретларда никотиндан ташқари 80 га яқин канцероген, заҳарли кимёвий бирикмалар ва оғир металлар борлигини, улар инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга жиддий салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлаганди.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Қазір оқылып жатыр

EurasiaPluse.kz

Ел іші-сыртындағы өзекті жаңалықтар, сараптамалар, саяси және қоғамдық пікірлер

Соңғы жазбалар

@2025 – Барлық құқықтары қорғалған. EurasiaPluse.kz