Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Ботир Зокиров.
Фото: Сергей Безносов / MyTashkent.uz
26 апрель куни «Раъно», «Мафтун бўлдим», «Мажнунтол» каби ўлмас қўшиқлар ижрочиси Ботир Зокиров таваллудига 89 йил тўлди. «Газета.uz» мусиқани тасвирий санъат ва адабиёт билан уйғунлаштирган серқирра ижодкор ҳақида тест тайёрлади.
Хониши ва мусиқаси катта-ю кичикни ўзига мафтун этувчи Ботир Зокиров 1936 йил 26 апрель куни дунёга келган эди. Репертуари нафақат ўзбекча, балки бошқа тиллардаги хилма-хил қўшиқлар билан тўла бўлган ижодкор ҳали 30 ёшга тўлмай туриб, Ўзбекистон халқ артисти унвонига сазовор бўлган эди.
У 1985 йили вафот этган бўлса-да, ҳамон эл ардоғида — 2000 йили «Буюк хизматлари учун», 2021 йили «Эл-юрт ҳурмати» орденлари билан мукофотланган. 2024 йили эса Ўзбекистон Давлат консерваторияси ёнида Ботир Зокировнинг ҳайкали очилди.
«Газета.uz» ўзбек эстрадаси асосчиси Ботир Зокировни хотирлаш мақсадида кичик бир тест тайёрлади.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди