Узум Market «Арзон нархлар кафолати» акциясини йўлга қўймоқда. Маркетплейс автоматик тарзда бошқа жойлардаги арзонроқ нархларни кузатиб боради ва агар харидор маҳсулотни арзонроқ нархда топса, фарқни қоплайди.

«Биз учун Uzum Market харидорлари биздан барча керакли товарларни қулай нархларда топа олиши муҳим. Биз нафақат ассортиментни кенгайтирамиз ва турли платформалардаги нархларни доимий равишда кузатиб борамиз, балки кафолат ҳам берамиз — агар фойдаланувчилар ўша маҳсулотларни арзонроқ нархда топсалар, қийматдаги фарқни қайтарамиз. Биз буни Ўзбекистон аҳолиси бизнинг нархларимизга ишониши, бизнинг веб-сайтимиз ва иловамизда фойдали таклифларни осонгина топиши учун қилмоқдамиз», — дейди Uzum E-com маркетинг бўйича директори Анастасия Косоплечева.

Акцияда иштирок этаётган товарларга «Арзон нарх кафолати» махсус белгиси ва пушти рангли нархнома белгиланган. Акцияда иштирок этадиган товарлар ассортименти мунтазам равишда янгиланиб боради, унда оммабоп товарлар тоифалари — озиқ-овқат ва маиший кимёдан тортиб кийим-кечак, пойабзал ва электроникагача жамланган. Акция доирасидаги товарларни нафақат тўпламдан, балки маркетплейснинг умумий каталогидан ҳам топиш мумкин.

Агар хариддан сўнг уч кун ичида фойдаланувчи бошқа онлайн дўкондан шунга ўхшаш маҳсулотни арзонроқ нархда топса, Telegram боти орқали платформа ва нарх ҳақида маълумот юбориши ва Uzum Маркет’да ушбу товар учун промокод орқали 1 миллион сўмгача компенсация олиши мумкин.

Акциянинг тўлиқ шартлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.