Uzum Bank Ўзбекистон бозорида янги тўлов воситаси — ягона QR-кодни синовдан ўтказмоқда. Унинг ёрдамида фойдаланувчилар товарлар ва хизматлар учун тўловни бир зумда амалга ошириши ёки тўғридан-тўғри харид пайтида муддатли тўловни расмийлаштириши мумкин. Бунда тадбиркор мижоз томонидан танланган тўлов усулидан қатъи назар, товарлар ёки хизматлар учун пулни ўша куннинг ўзида олади.

Uzum Bank’нинг янги воситаси бутун мамлакат бўйлаб кичик ва ўрта бизнеснинг ўсиши учун янги имкониятлар очади. Муддатли тўловга уланиш савдони ўртача 30 фоизга, ўртача чекни эса 50 фоизга оширади. Шу билан бирга, барча маблағлар харид кунида компания ҳисобига келиб тушади ва Uzum карталари бўйича эквайринг комиссияси 0% ни ташкил этади.

Uzum Bank ҳамкорларидан товар ва хизматларни харид қилишда янги сервисдан фойдаланиш учун харидор QR-кодни сканерлаши ва банк иловасида қулай тўлов усулини танлаши кифоя: карта ёки Uzum Nasiya муддатли тўлови орқали — бутун жараён бир дақиқадан ошмайди. 25 миллион сўмгача бўлган муддатли тўлов учун 30 кунгача фоизсиз давр амал қилади, агар харидор бу вақт ичида тўловни амалга оширишга улгурмаса, 12 ойлик муддатли тўлов автоматик равишда фаоллашади.

Ҳозирда ягона QR-код орқали тўлов бутун мамлакат бўйлаб 220 дан ортиқ савдо нуқталарида тест режимида мавжуд, июнь ойи охиригача Uzum Bank бутун мамлакат бўйлаб ҳамкорларни ушбу сервисга улашни режалаштирмоқда. Сервисдан Uzum Bank’нинг барча фойдаланувчилари фойдаланиши мумкин — бу мамлакатнинг 5 миллиондан ортиқ аҳолиси дегани.

Реклама ҳуқуқлари асосида.