Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Душанба куни тонгда Миробод туманидаги қурилиш маҳсулотлари омборхонасида ёнғин содир бўлди. Уни 12 та ёнғин-қутқарув экипажи 1,5 соатда ўчирди. ФВВга кўра, ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ.
Тошкент шаҳри Миробод туманидаги қурилиш омборида ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Қайд этилишича, соат 07:00 да Ҳейдар Алиев кўчасида жойлашган қурилиш маҳсулотлари сақланаётган омборхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар қилинган.
Шунга кўра 12 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 07:02 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 08:33 да ўчирилган.
Ҳодиса сабабли омборхонанинг тахминан 500 квадрат метр майдонда ички ва том қисми ёниб зарарланган. Ҳозирда унинг сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ, дейилади хабарда.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди