3

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳри ҳокимлиги
Пойтахт марказидаги Зарафшон, Истиқлол ва Буюк Турон кўчаларининг айрим қисмларида 29 апрелдан 3 майгача транспорт ҳаракати чекланади. Ушбу кунларда Миллий кутубхонанинг олд майдонида «Тошкент гуллари» фестивали бўлиб ўтади.
Тошкент шаҳридаги Зарафшон, Истиқлол ва Буюк Турон кўчаларининг баъзи қисмлари 29 апрелдан 3 майгача транспорт ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда пойтахт матбуот хизмати хабар қилди.
Кўчалар «Тошкент гуллари» фестивали бўлиб ўтиши сабаб ёпилади. Фестивалнинг асосий тадбирлари Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг олд майдонида ташкил қилинади.
Транспорт ҳаракати чекланадиган кўчалар қисмлари:
- Зарафшон кўчасининг Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси қўриқлаш пункти ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;
- Истиқлол кўчасининг Амир Темур ва Буюк Турон кўчалари оралиғидаги қисми;
- Буюк Турон кўчасининг Истиқлол кўчаси кесишмасидан Ёшлар ижод саройигача бўлган қисми.
Кўрсатилган давр ичида муқобил йўллардан фойдаланиш тавсия қилинади.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди