Тошкент шаҳри Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Тахтапул дарвоза кўчаси кесишмасидан Ифтихор кўчаси кесишмасигача бўлган қисми 28 апрель соат 22:00 дан 29 апрель соат 22:00 гача ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар қилди.

Йўл Шайхонтоҳур ва Юнусобод туманларида амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишлари сабабли транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.

Белгиланган муддат давомида ҳаракатланиш учун муқобил йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.

Аввалроқ пойтахт марказидаги Зарафшон, Истиқлол ва Буюк Турон кўчаларининг айрим қисмларида 29 апрелдан 3 майгача транспорт ҳаракати чекланиши хабар қилинганди.