Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Видеодан кадр
Мирзо Улуғбек туманида 22 ёшли йигит 18 ёшли қиз танишини калтаклади. Қиз жароҳат олиб, шифохонага мурожаат қилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент шаҳрида йигит қиз танишини калтаклади, дея хабар қилди пойтахт ИИББ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, 14 апрель куни тахминан соат 11:50 ларда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Мирзо Улуғбек кўчасида 2003 йилда туғилган С.А. ва унинг таниши, 2006 йилда туғилган А.Ж. ўртасида келишмовчилик юзага келган.
Можаро вақтида С.А. қизга нисбатан куч ишлатиб, унга тан жароҳати етказган. Жабрланган А.Ж. шифохонага мурожаат қилган.
Ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди