Главная страница » Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

by EurasiaPluse
0 пікір

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда илк йўл бўйи пулли автотураргоҳлар синов тарзида ишга туширилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Spot хабар қилишича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати бу ҳақидаги маълумотларни тасдиқлаган.

Ҳокимликнинг қайд этишича, аввалроқ тахмин қилинганидек, биринчи босқичда йўл бўйи автотураргоҳлари учун 13−14 минг ўринга мўлжалланган 86 та пулли автотураргоҳ ишга туширилган.

Пулли автотураргоҳлардан бири Амир Темур хиёбони атрофида жойлашган бўлиб, махсус белги — тўқ сариқ фонда қора ранг билан катта «P» ҳарфи тасвирланган. Унинг нархи соатига 12 минг сўмни ташкил этади, тўламаганлик учун жарима кўзда тутилган.

Автотураргоҳ учун тўловларни Poytaxt Parking иловаси орқали онлайн ёки Paynet терминаллари орқали нақд пулда амалга ошириш мумкин. Spot қайд этишича, App Store ва Google Play дўконларидан бундай илова топилмаган. Мобил иловани ишлаб чиқиш билан пулли «парковка» ташкил этиш ҳуқуқини қўлга киритган Streetpark Systems компанияси шуғулланган.

Пулли автотураргоҳлар ҳақида

2022 йил апрель ойида Транспорт вазирлиги ҳузуридаги «Тошкент транспорт тизимини комплекс ривожлантириш лойиҳалари бошқармаси» директори Мурод Обидов 1 ноябргача Тошкентнинг 10 та марказий кўчасида пулли автотураргоҳларни жорий этиш ниятида эканлигини маълум қилган эди.

Ноябрь ойида ислоҳотларни амалга ошириш йил охиригача қолдирилди. Шу билан бирга, пойтахт транспорт бошқармаси биринчи пулли автотураргоҳларнинг макет режаларини эълон қилди. 2251 та автомобилга хизмат кўрсатиш учун 57 та паркомат ўрнатиш, 2 та эвакуатор ва 2 та тўхташ жойи ва йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишни назорат қилувчи электрон тизим (паркон) харид қилиш режалаштирилган эди.

2022 йил декабрь ойида Тошкент шаҳар ҳокими ўз қарори билан Транспорт бошқармасининг аввал эълон қилинган схемаси бўйича биринчи йўл бўйида автотураргоҳлар ташкил этишни маъқуллади. Kasy Park компанияси тизимни давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиши, марказий кўчаларга автотураргоҳлар ўрнатиши керак эди.

2023 йил февраль ойида Ўзбекистон президенти шаҳарнинг 20 та кўчасида 10 мингта автомобиль учун пулли тўхташ жойлари жорий этилишини маълум қилган эди.

2024 йил 13 ноябрь куни «Газета.uz» Тошкентда пулли автотураргоҳларни ташкил этиш ҳуқуқини берувчи аукцион эълон қилингани ҳақида хабар берганди.

Битта лот доирасида шаҳарнинг барча туманларида жами 262,8 минг квадрат метр майдонни ижарага бериш режалаштирилган. Шундан 6571,3 квадрат метри метро бекатларидан 200 метр радиусда жойлашган. Топографик харитага кўра, гап умумий узунлиги 111,6 километр бўлган 86 участка ҳақида кетмоқда:

  • пойтахтнинг марказий қисмида (жумладан, Амир Темур хиёбони, Мовароуннаҳр, Истиқлол, Яҳё Ғуломов, Ўзбекистон овози, Истиқбол, Содиқ Азимов, Тарас Шевченко, Шаҳрисабз, Яккачинор, Шастри, Маҳатма Ганди, Ҳамид Олимжон, Чехов ва бошқа кўчалар);
  • Учтепа ва Чилонзор туманларида (Кичик ҳалқа автомобиль йўли, Фарҳод, Лутфий, Чўпонота, Муқимий, Қатортол, Чилонзор, Арнасой, Есенин, Бешқайрағоч кўчалари);
  • Сергели ва Янгиҳаёт туманларида (Янги Сергели, Турсунзода, Алавия, Шокирариқ, Ислом Сатторов, Қипчоқ, Қўрғонтепа, Биродарлик кўчалари);
  • Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида (Лабзак, Себзор, Гулобод, Фaробий, Белтепа, Қорақамиш, Қорасарой, Шимолий Олмазор кўчалари);
  • Бектемир туманида (Ҳусайн Бойқаро кўчаси);
  • Миробод тумани (Янги Қўйлиқ кўчаси);
  • Яшнобод туманида (Оҳангарон йўли кўчаси, Қуйи Талариқ, Сивец, Қурувчилар кўчалари).
  • Майдонларнинг асосий қисми Миробод (71,9 минг кв метр), Яккасарой (36,5 минг кв метр), Сергели (29,5 минг кв метр), Шайхонтоҳур (27,8 минг кв метр) ва Олмазор (26,7 минг кв метр) туманларига тўғри келади.

Майдонларнинг асосий қисми Миробод (71,9 минг кв метр), Яккасарой (36,5 минг кв метр), Сергели (29,5 минг кв метр), Шайхонтоҳур (27,8 минг кв метр) ва Олмазор (26,7 минг кв метр) туманларига тўғри келади.

Ижара муддати 36 ойни ташкил этади. Дастлабки икки йил ичида ижарачи автотураргоҳларни жиҳозлаш, паркоматлар ва ҳаракатни ташкил этиш воситаларини ўрнатиш, шунингдек, коммуникация ва алоқани амалга ошириш учун камида 5 млн доллар сармоя киритиши керак. Йиллик ижара бошланғич нархи, юқорида таъкидланганидек, 57,21 млрд сўмни ташкил этади.

Тошкент шаҳри ҳокими қарори билан пулли тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш тартиби ва транспорт воситаларининг пулли тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун тўловлар миқдорлари тасдиқланганди. Тўловлар тариф зоналарига кўра бир соат учун 5 минг сўмдан 12 минг сўмгача этиб белгиланган.

«Газета.uz» бунга қадар ҳам Тошкентдаги тартибсиз автотураргоҳлар муаммолари ҳақида бир неча бор ёзган. Автомобиллар жамоат жойларини эгаллаб, пиёдалар йўлакларида пиёдалар йўлини тўсиб қўяди, жамоат транспорти ҳаракатига тўсқинлик қилади, автобус бекатларига кириш ва ажратилган йўлакларни тўсиб қўяди.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Қазір оқылып жатыр

EurasiaPluse.kz

Ел іші-сыртындағы өзекті жаңалықтар, сараптамалар, саяси және қоғамдық пікірлер

Соңғы жазбалар

@2025 – Барлық құқықтары қорғалған. EurasiaPluse.kz