Главная страница » Тошкентда биринчи марта Eco Expo Central Asia экологик технологиялар кўргазмаси ўтказилади

Тошкентда биринчи марта Eco Expo Central Asia экологик технологиялар кўргазмаси ўтказилади

by EurasiaPluse
0 пікір

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

19−21 июнь кунлари Тошкент шаҳридаги CAEx кўргазмалар мажмуасида илк бор Eco Expo Central Asia 2025 экологик технологиялар халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги.

Қайд этилишича, глобал экологик ҳамжамият, саноат, давлат ва хусусий тузилмаларни бирлаштирадиган мазкур тадбирда сунъий интеллект, сув тежовчи, яшил энергия, экотуризм борасидаги технологиялар намойиш этилади. Қолаверса, бизнес учрашувлар, тақдимотлар, экспертлар панеллари, шунингдек, стартаплар ва экологик лойиҳалар тақдимотлари бўлиб ўтади.

Унда Туркия, Хитой, БАА, Япония, Корея, Саудия Арабистони, Германия ва бошқа 25 дан ортиқ давлатдан экспонентлар иштирок этади. Муҳокамаларда асосий эътибор яшил шаҳарлар, clean-tech технологиялар, экомолия, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, шунингдек, яшил транспорт ва ободонлаштириш кабиларга қаратилади.

«Иштирокчилар учун Eco Expo нафақат ўзларининг яшил ташаббусларини намойиш этиш, балки янги бозорларга чиқиш, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, экологик инновациялардан илҳом олиш ва глобал экологик тенденсиянинг бир қисмига айланиш имкониятидир», — дейилади хабарда.

Ўзбекистон кўргазмада яшил ташаббуслар илгари сурилаётган ҳудудлари, экологик фикрлашни ўргатувчи саноат таълим муассасалари, экомаршрутларни таклиф этувчи туристик жойлари ва бошқаларни намойиш этади.

Асосий кўргазмадан ташқари меҳмонларни экспертлар ва соҳа етакчиларининг тақдимотлари, мамлакатнинг табиий меросига бағишланган видеотанлов ва фотокўргазма, Ўзбекистон экологияси ҳақидаги ҳужжатли фильм намойиши, табиат ва инсон уйғунлигини акс эттирувчи бадиий кўргазмалар кутмоқда.

Уч кун давомида Eco Expo Central Asia минтақанинг экологик кун тартибини ўзгартиришга, барқарор ва экологик тоза технологиялар соҳасида тадбиркорликни ривожлантириш учун янги истиқболларни очишга имкон берадиган платформага айланиши кутилмоқда.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Қазір оқылып жатыр

EurasiaPluse.kz

Ел іші-сыртындағы өзекті жаңалықтар, сараптамалар, саяси және қоғамдық пікірлер

Соңғы жазбалар

@2025 – Барлық құқықтары қорғалған. EurasiaPluse.kz