26 апрель куни Тошкент вилояти Зангиота тумани «Олим полвон» маҳалласи гилам дўконида ёнғин юзага келди. Бу акс этган видео ва фотолар тармоқларда тарқалди.

ФВВнинг хабар беришича, ёнғинга 7 та ёнғин-қутқарув экипажи юборилган. Вазирлик ФВВ раҳбарияти ҳам ёнғин жойига етиб борган.

Ёнғин-қутқарув экипажлари соат 09:44 да ҳодиса жойига етиб борган. Ёнғин соат 10:09 да қуршаб олинган ва соат 10:38 да бартараф этилди.

Вазирлик уларга тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаганини маълум қилди.