Тармоқларда Тошкент вилояти Зангиота туманида аёл ўзини Afrosiyob поезди тагига ташлагани акс этган видео тарқалди.

Бош прокуратура хабар қилишича, ҳодиса 30 апрель куни содир бўлган. Унда Чиноз туманида яшаган 1995 йилда туғилган аёл «Тошкент — Самарканд» йўналишида ҳаракатланиб келаётган тез юрар йўловчи поезди тагига ўзини ташлаши оқибатда вафот этган.

Ҳолат юзасидан Тошкент транспорт прокуратураси томонидан текшириш ўтказилиб, содир бўлган ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда.