Главная страница » Тошкент ИИББ Ҳуснора Шодиева воқеасига изоҳ берди

Тошкент ИИББ Ҳуснора Шодиева воқеасига изоҳ берди

by EurasiaPluse
0 пікір

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати ЙПХ ходими телебошловчи ва блогер Ҳуснора Шодиева ҳақорат қилгани айтилган воқеа қандай бўлгани ҳақидаги ўз версиясини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, 16 апрель куни Ҳуснора Шодиева Нукус кўчасидаги чорраҳалардан биридаги светофорда ЙПХ ходими билан боғлиқ нохуш вазият юз бергани ҳақида Instagram саҳифаси орқали маълум қилганди.

«Бундай ҳолат ҳаётимда биринчи марта содир бўлди. Очиғини айтсам, жуда хафа бўлдим. Нукус кўчасидаги чорраҳада светофорда тургандим. Шунчаки ўз қаторимга ўтиб, яшил чироқ ёнишини кутаётган эдим. Шу пайт кимдир менга бақирганини эшитиб қолдим. Бошимни бурганимда, у ерда ЙПХ ходими туриб, мени ҳақоратли сўзлар билан сўкаётган экан», — деганди телебошловчи.

«Мен „Нима бўлди? Тушунмаяпман“, дедим. У менга бақириб: „Нима қиляпсан ўзи?!“ — деди. Қандай айб иш қилганимни, ЙПХ ходими нега мени ҳақоратлаганини ва унинг исмини билиш мақсадида орқага бурилиб қайтдим. У турган жойга келгунимча, ходим кетиб қолибди. У ерда пост патруль хизмати ходимлари турган экан, улар эса менга сўкинган ходимни танимаслигини, бошқа бўлинмадан эканликларини айтиб, бир-бирини ҳимоя қилишди. Бошқа бир ходим эса тажовузкор тарзда машинани олиб кетишимни талаб қилди ва эвакуация қилиш билан таҳдид қила бошлади», — деганди Шодиева.

Тошкент шаҳар ИИББнинг қайд этишича, [Ҳуснора бошқарувидаги қизил] Equinox автомобили йўлнинг учинчи ва тўртинчи қаторини тўсиб қўйиб сунъий тирбандлик ҳосил қилган. Бу эса тўртинчи қатордан ҳаракатланиши керак бўлган ҳайдовчилар норозилигига сабаб бўлган.

Хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими воқеани қуйидагича сўзлаб берди.

«Мусиқаси баланд ҳолда транспорт воситаси ичида рақсга тушиб ўтирган экан. Мен ишора қилганимдан кейин ҳайдовчи эътибор берди. Қаради. Мен „Мусиқангизни пасайтиринг, қулоғиз эшитмаяпти менинг ҳуштакларимни, юрсезчи“ дедим. У тўғрига ўтишини айтди. У энг чекка қаторни банд қилиб, сунъий тирбандлик ҳосил қилиб турганди. Орамиздаги масофа узоқ бўлгани учун мен баланд овозда гапиришга мажбур бўлдим. Мен томонимдан аёл кишига ҳеч қандай ҳақоратли гап ишлатилгани йўқ, қонун доирасида хизмат олиб бордим», — деди ЙПХ ходими.

Бошқарманинг таъкидлашича, мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда, унинг якунига кўра қонуний қарор қабул қилинади.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Қазір оқылып жатыр

EurasiaPluse.kz

Ел іші-сыртындағы өзекті жаңалықтар, сараптамалар, саяси және қоғамдық пікірлер

Соңғы жазбалар

@2025 – Барлық құқықтары қорғалған. EurasiaPluse.kz