Главная страница » Тоғ бағридаги Sky Camp Bo‘stonliq 2025 спорт фестивали қандай ўтди? Фоторепортаж

Тоғ бағридаги Sky Camp Bo‘stonliq 2025 спорт фестивали қандай ўтди? Фоторепортаж

by EurasiaPluse
0 пікір

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

26−27 апрель кунлари Тошкент вилоятидаги Чимён тоғ тизмаларида Sky Camp Bo‘stonliq 2025 тоғ фестивали бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда унинг биринчи кунида қатнашган «Газета.uz» мухбири.

Тоғ спорти, соғлом турмуш тарзи ва экологик маданиятни тарғиб қилувчи мазкур тадбирда дунёнинг 15 та мамлакати, жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Австрия, Польша, Эстония, Хитой, Япония, Грузия, Украина, Россия кабилардан жами икки мингга яқин иштирокчи қатнашди.

Бу йил Sky Camp Bo‘stonliq фестивалида энг кичик қатнашчи 3 ёш, энг каттаси эса 73 ёш бўлди.

samarkand marathon, sky camp bostonliq, маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, марафон

Samarkand Marathon халқаро хайрия югуриш мусобақаларини очиб берувчи мазкур фестиваль давомида қуйидагилар ўтказилди:

  • Sky Camp Trail 5/10/20K — учта масофадан иборат норавон жойларда югуриш мусобақасида иштирокчилар табиат қўйнида, бироқ тоғ тепаликларига тушиб-чиққан ҳолда маррани забт этишлари керак бўлди;
  • Sky Camp Zen — спорт ва йога амалиётларини бирлаштирган бу турда иштиркочилар табиат билан ҳамоҳанг югуриш, йога ва кучни тиклаш учун медитация билан шуғулланишди;
  • Sky Camp Peak — беллашувчилар Amirsoy Resort дор йўлининг пастдан юқори бекатигача югуришди;
  • Sky Camp Kids — ёш болалар 100, 300, 600 ва 1000 метр масофаларда ўз кучларини синаб кўришди.

Икки йилдан буён турли хил марафонларда қатнашиб келадиган иштирокчи Искандар Мирзааҳмедов ҳар йили Samarkand marathon таркибига кирувчи камида битта мусобақада қатнашади.

«Мақсад, аввало, соғ-саломат юриш. Биринчи бошлаганимда янгича атмосфера, ҳиссиётлар ва одамлар сабабли кейингиларида ҳам иштирок этиш иштиёқи пайдо бўлган. Бора-бора бу яхши натижа учун ҳаракатга айланди. Ҳар сафар масофа танлаётганимда энг узунини танлашга ҳаракат қиламан. Масалан, Zamin Ultra марафонида 50 километрга югурганман», — дейди у.

Мирзааҳмедов, қолаверса, марафонларнинг у учун бошқа бир афзаллиги борлиги ҳақида ҳам гапирди.

«Бу — туризм. Яъни, улар туфайли менда бошқа шаҳар, давлатларни кўриш имкони пайдо бўлади. Мисол учун, шу пайтгача БАА, Туркия, Қозоғистондаги марафонда иштирок этган бўлсам, олдинда мени Татаристон ва Озарбойжондагилари кутиб турибди», — дейди 29 ёшли иштирокчи.

samarkand marathon, sky camp bostonliq, маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, марафон

Тадбир давомида экологик ташаббусларга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Sky Camp Plogging мусобақасида иштирокчилар югуриш давомида чиқиндиларни йиғиб, тоғ ҳудудларининг тозалигини сақлашга ҳисса қўшди.

Samarkand Marathon туркум югуриш мусобақалари раҳбари Мирхан Сагитовнинг сўзларига кўра, «Аввалгидан тозароқ» эко-дастури доирасида югуриш йўлакларида пластик стаканлардан воз кечилган, яъни Trail иштирокчиларига сув учун кўп марта ишлатиладиган силикон стаканлар тарқатилган.

«Бошида йўналишни, тоғ баландликлари ва тик кўтарилишларни кўриб, қийин бўлса керак, деб ўйлагандим. Лекин табиат шунчалик гўзал эдики, 10 километрлик масофа 1 километрдек туюлди. Бу ерда фақат ўзим билан ўзим курашмадим, балки табиат билан уйғунликни, танам эмас, руҳим югураётганини ҳис қилдим», — дейди иштирокчи аёллардан бири.

Элмурод Нажимов.Элмурод Нажимов.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раисининг биринчи ўринбосари Элмурод Нажимовнинг айтишича, 2024 йили ушбу тадбирда 500 дан ортиқ иштирокчи қатнашган бўлса, бу йил уларга 1,5 минг киши қўшилди.

«Ўтган йили тадбиримиз иштирокчиларининг 27 фоизи аёллар эди, бу йилга келиб ушбу кўрсаткич 32 фоизга кўтарилди. Шу билан бирга, ёш болаларга қаратилган мусобақаларимиз сонини кўпайтирдик», — деди у.

Унинг қўшимча қилишича, мазкур фестивалдан тушадиган маблағларнинг барчаси маданият ва санъат муассасаларида инклюзив муҳитни таъминлашга йўналтирилади.

Ғолиблар:

Sky Camp Trail 5K (жами 367 нафар иштирокчи):

  1. Рамис Газизулин (Ўзбекистон);
  2. Акмал Жуманиёзов (Ўзбекистон);
  3. Алимардон Собиров (Ўзбекистон).

Sky Camp Trail 10K (349 нафар иштирокчи):

  1. Евгений Фадеев (Ўзбекистон);
  2. Михаил Нурмуҳамедов (Ўзбекистон);
  3. Эскендер Айшев (Ўзбекистон).

Sky Camp Trail 20K (75 нафар иштирокчи):

  1. Алексеи Грачев (Россия);
  2. Артур Шаипов (Ўзбекистон);
  3. Даниел Саривеау (АҚШ).

Sky Camp Zen (251 нафар иштирокчи):

  1. Владимир Кузнецов (Ўзбекистон);
  2. Оғабек Қосимов (Ўзбекистон);
  3. Диёрбек Алибоев (Ўзбекистон).

Sky Camp Peak (214 нафар иштирокчи):

  1. Ролан Раимкулов (Ўзбекистон);
  2. Юсубжон Абдуллаев (Ўзбекистон);
  3. Рауан Раимкулов (Ўзбекистон).

Маълумот учун, Samarkand Marathon югуриш туркумининг илк тадбири 2019 йилда бошланган бўлиб, Sky Camp Bo‘stonliq, Zamin Ultra, Bukhara Night Race va Samarkand Marathon каби стартларни ўз ичига олади.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Қазір оқылып жатыр

EurasiaPluse.kz

Ел іші-сыртындағы өзекті жаңалықтар, сараптамалар, саяси және қоғамдық пікірлер

Соңғы жазбалар

@2025 – Барлық құқықтары қорғалған. EurasiaPluse.kz