Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Хонободдаги жаҳон чемпионати вақтида Баҳодирлар ўйинлари (Etno Strongman Games) Осиё федерациясининг илк президенти этиб сайланди.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Осиё Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерациясининг президенти, деб хабар бермоқда ҳокимнинг Telegram’даги канали.
Хонобод шаҳрида ташкил этилган Etno Strongman Games (Баҳодирлар ўйини) бўйича жаҳон кубоги ва тош кўтаришда жаҳон чемпионати доирасида Осиё Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерациясининг таъсис конференцияси ўтказилди. Унда Осиёнинг қатор давлатларидаги ушбу спорт йўналиши вакиллари ва спортчилар иштирок этди.
Хабарда таъкидланишича, муқаддам Осиё минтақасида спортнинг мазкур йўналиши бўйича федерация мавжуд бўлмаган.
Эслатиб ўтамиз, Хонободдаги жаҳон чемпионатида Испания, АҚШ, Туркия, Бахрайн ва яна дунёнинг 18 та мамлакатидан келган баҳодирлар курашмоқда.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди