Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳридаги Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилишининг боришини кўздан кечирди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

2022 йил август ойида ушбу шаҳарча пойдеворига тамал тоши қўйилган бўлиб, шу вақт ичида коммунал тармоқлар ётқизилиб, 1773 хонадонли 72 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди. Жорий йилда 1000 хонадонли яна 28 та бино қуриш режалаштирилган. Умуман олганда, шаҳарчада 5000 дан ортиқ уй-жой бўлади.

ал-хоразмий шаҳарчаси, урганч

Шаҳар Урганч халқаро аэропорти яқинида 130 гектардан ортиқ майдонда қурилмоқда. Шаҳарнинг марказий қисмида буюк олим ал-Хоразмийнинг муҳташам ҳайкали ўрнатилади.

Президентга ёдгорлик концепцияси тақдим этилди. Ёдгорлик шаҳарчада ташкил этилаётган 20 гектарлик боғга кираверишда ўрнатилади. Унинг баландлиги 22 м бўлади, пойдевори билан бирга — 30 м дан ортиқ.

Ёдгорлик лойиҳасини ҳам бунёдкорлик, ҳам маъно жиҳатидан такомиллаштириш, шаҳарчадаги яшил ҳудудларни кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди.

Бир кун аввал президент Ал-Хоразмий университети ва унинг ҳузурида ихтисослаштирилган билим юртини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолаганди. Ушбу иншоотлар ҳам шаҳарчада жойлаштирилади.

ал-хоразмий шаҳарчаси, урганч

Бундан ташқари, Ал-Хоразмий шаҳарчасида технопарк ва маъмурий бинолар, тиббиёт ва маданият марказлари, хиёбонлар, мактаб ва болалар боғчалари, спорт мажмуалари, савдо ва маиший объектлар қурилади.