Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги
Қозоғистон расмийлари инвестор визасини олишнинг янги қоидаларини киритмоқда. Визага Қозоғистон компаниялари устав капиталига ёки маҳаллий эмиссиявий қимматли қоғозларга камида 300 минг доллар сармоя киритганлар ариза топшира олади. Кейинчалик улар 10 йиллик яшаш гувоҳномасини олишлари мумкин.
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги инвестор визасини олишнинг янги қоидаларини эълон қилди. Шундай қилиб, «олтин виза»ни расмийлаштириш учун Қозоғистон компанияларининг устав капиталига ёки маҳаллий эмиссия қимматли қоғозларига камида 300 минг АҚШ доллари сармоя киритган хорижликлар ҳужжат топширишлари мумкин.
«Ушбу „олтин виза“ кейинчалик Қозоғистон Республикасида 10 йилгача яшаш учун рухсатнома олиш имкониятини назарда тутади», — дейилади хабарда.
Вазирликнинг таъкидлашича, халқаро амалиётда (жумладан, Европа мамлакатлари, АҚШ, БАА ва Сингапурда) кенг тарқалган бундай виза дастурлари капитал, технологиялар ва ишбилармонлик фаоллигини жалб қилишнинг самарали воситаси сифатида ўзини оқлаган, Қозоғистон ушбу ёндашувга қўшилиб, ўзининг инвестиция резидентлиги моделини таклиф қилмоқда.
««Олтин визалар»нинг берилиши хорижий инвесторлар учун қулай ва олдиндан башорат қилиш мумкин бўлган муҳитни яратади, ҳуқуқий кафолатларни таъминлайди ва Қозоғистоннинг инвестиция муҳитига бўлган ишончни мустаҳкамлайди. Янгилик мамлакатнинг очиқлик, капитални ҳимоя қилиш ва барқарор халқаро иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга стратегик йўналтирилганлигини акс эттиради», — дея қўшимча қилди идора.
Эслатиб ўтамиз, 1 июндан Ўзбекистонда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга мамлакат иқтисодиётига инвестиция киритиш эвазига тезлаштирилган тартибда яшаш гувоҳномасини бериш бошланади. Яшаш гувоҳномаси учун зарур бўлган минимал нарх 250 минг долларни ташкил қилади. Гап узайтириш имконияти билан беш йилга бериладиган «олтин виза» ҳақида бормоқда. Инвестор оила аъзолари — ота-онаси, турмуш ўртоғи ва фарзандлари учун 150 минг доллардан тўлаши керак.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди