Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Намангандаги Норин дарёси суви кўпайиб кетиши оқибатида дарё ўртасидаги қуруқликда қолиб кетган 7 нафар фуқаро қутқарилди. Улар кўприк қурилишида ишлаётган бўлган.
Наманган вилояти Норин дарёси ўртасидаги оролчада қолиб кетган фуқаролар қутқарилди, дея хабар қилди ФВВ.
Қайд этилишича, 3 май куни соат 06:41 да Наманган вилояти ФВБга Уйчи тумани «Гулистон» МФЙ ҳудудида янги кўприк қурилишида ишлаётган 7 нафар ишчи Норин дарёси суви кўпайиб кетиши оқибатида дарё ўртасидаги қуруқликда қолиб кетгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Мазкур хабарга асосан ФВБ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб боришган ва махсус техника ёрдамида фуқароларга амалий ёрдам кўрсатишган.
Uzb_Meteo Telegram каналининг хабар қилишича, дарё сув сатҳи 2 май куни тунда кузатилган сел-сув тошқинлар сабаб кўтарилган.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди