Главная страница » Нодавлат таълимда икки босқичли лицензиялаш ва мустақил сифат назорати жорий этилади

Нодавлат таълимда икки босқичли лицензиялаш ва мустақил сифат назорати жорий этилади

by EurasiaPluse
0 пікір

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни нодавлат таълим хизматлари тизимини такомиллаштириш, олий ва касбий таълимда сифатни ошириш чора-тадбирлари тақдимоти билан танишди, деб хабар берди президент матбуот хизмати.

Сўнгги йилларда 71 та хусусий олийгоҳ ва 51 та хусусий техникум ташкил этилиб, уларда 500 минг нафарга яқин талаба ва ўқувчилар таҳсил олмоқда. Бунинг натижасида мамлакатда олий таълим билан қамров 9 фоиздан 42 фоизга ошди.

Бу ишлар кўплаб ёшларнинг касбий ва олий маълумот олишига имкон яратган бўлса-да, нодавлат таълим ташкилотларининг барчасида ҳам таълим сифати бирдек таъминланмаган, қайд этди президент.

нодавлат таълим ташкилотлари, олий таълим, хусусий университетлар

Тақдимотга кўра, НТТларда қабул параметрлари, таълим дастурлари, ўқув жараёнлари ҳамда илмий салоҳиятни сифат жиҳатидан яхшилаш, уларни замонавий меҳнат бозори эҳтиёжларига мослаштириш энг асосий масалалардан бири.

Нодавлат таълим хизматларини кўрсатишни тартибга солиш, лицензиялаш тизимини такомиллаштириш ҳамда давлат аккредитациясидан ўтказиш бўйича янги тизимни жорий этишга қаратилган таклифлар муҳокама қилинди.

Хусусан, у борада илғор хорижий тажрибалар асосида икки босқичли лицензиялаш тизимига ўтиш, таълим дастурларини махсус аккредитациядан ўтказиш ҳамда ҳар беш йилда комплекс давлат аккредитациясини ташкил этиш бўйича таклифлар билдирилди.

нодавлат таълим ташкилотлари, олий таълим, хусусий университетлар

Шунингдек, тақдимотда ривожланган давлатларнинг энг илғор тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, таълим сифатини ташқи баҳолаш билан шуғулланувчи алоҳида мустақил тузилма ташкил этиш ҳамда сифат назоратининг шаффоф, холис ва адолатли тизимини жорий қилиш ташаббуси ҳам илгари сурилди.

Таълим сифатини таъминлаш ва ташқи баҳолашнинг жорий этилиши касбий ва олий таълим муассасаларида ўқитиш самарадорлиги ва илмий салоҳиятни ошириб, уларнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилашга хизмат қилади.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Қазір оқылып жатыр

EurasiaPluse.kz

Ел іші-сыртындағы өзекті жаңалықтар, сараптамалар, саяси және қоғамдық пікірлер

Соңғы жазбалар

@2025 – Барлық құқықтары қорғалған. EurasiaPluse.kz