4

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Наманган ЙҲХБ
Косонсой туманида ҳайдовчи Damas автомобилида 25 нафар боғча боласини олиб кетаётгани аниқланди. Ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилди.
Наманган вилояти Косонсой туманида Damas 25 нафар боғча боласини олиб кетаётгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар қилди.
23 апрель куни Косонсой туманининг Жар маҳалласи ҳудудида Damas автомобили тўхтатилиб текширилганда унда бир нафар аёл ва 25 нафар боғча боласи олиб кетилаётгани аниқланди. Ҳайдовчининг маълум қилишича, у болаларни шу маҳаллада жойлашган хусусий боғчага олиб бораётган бўлган.
Ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилди.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди