Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: ФВВ
Наманганнинг Уйчи туманида назоратсиз қолиб, уйидаги ҳожатхонага тушиб кетган уч ёшли бола ФВВ ходимлари томонидан қутқарилди.
26 апрель куни Наманган вилояти Уйчи туманида уйидаги ҳожатхонага тушиб кетган уч ёшли бола қутқариб қолинди, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати.
Қайд этилишича, Хўжаобод МФЙда яшовчи фуқаро кундузи 112 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, 2022 йилда туғилган ўғли назоратсиз қолгач, мазкур ҳодиса рўй берганини айтиб ёрдам сўраган.
ФВВ қутқарувчилари уни олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолган.
Аввалроқ Андижоннинг Асака туманида 2023 йилда туғилган қиз эҳтиётсизлик оқибатида ҳожатхонага тушиб кетгани ва қутқарилгани ҳақида ёзгандик.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди