Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.
UzAuto Motors ижтимоий тармоқларда Malibu 2 автомобиллари партияси Қозоғистондан Ўзбекистонга қайтарилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Компания маълумотларига кўра, тарқатилаётган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Эълон қилинган видеода ҳақиқатан ҳам янги Malibu 2 автомобиллари акс этган, бироқ улар Хитойдан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга белгиланган тартиб-қоидаларга тўлиқ риоя қилган ҳолда юборилмоқда, дейилади хабарда.
Президент топшириғига кўра бош вазири Абдулла Арипов ўзининг Mercedes-Benz хизмат автомобилини Chevrolet Malibu`га алмаштирганди. Вазирлар ва ҳокимлар ҳам хизмат машиналарини «маҳаллий» автомобилларга алмаштирмоқда. Парламент палаталари раҳбарлари Malibu` ўтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоевнинг «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Улуғбек Розуқуловга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган хизмат автомашиналаридан фойдаланишга ўтиш тўғрисидаги президентнинг 5 мартдаги фармойишига ишора қилувчи хати интернет орқали тарқатилган эди.
«Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган Chevrolet Tahoe русумли автомашинани ажратиб беришда амалий ёрдам беришингизни сўрайман. Тўловлар кафолатланган», — дейилганди унда.
Эслатиб ўтамиз, Chevrolet Equinox, Malibu, Traverse ва Tahoe автомобиллари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайди, балки UzAuto Motors томонидан импорт қилинади. Корхона АҚШдан Chevrolet Tahoe ва Traverse, Таиланддан Trailblazer, Хитойдан Equinox ва Tracker автомобилларини олиб келади. Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган автомобиллар қаторига Tracker, Onix, Lacetti (Gentra), Cobalt, Damas автомобиллари киради.
Ўзбекистонлик амалдорлар президент топшириғидан сўнг «иномарка»лардан воз кечиб, хизмат машинасини маҳаллий брендларга алмаштирмоқда. «Газета.uz» ўтказган сўровга кўра, аксарият амалдорлар Malibu`дан фойдаланишни бошлаган. Айримлари эса бошқа русумдаги автомобилларга ўтган.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди