Главная страница » Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш бу йил Тошкент шаҳрида бошланади

Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш бу йил Тошкент шаҳрида бошланади

by EurasiaPluse
0 пікір

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни ер ҳисобини юритиш ва кадастр хизматини ривожлантириш бўйича қилинган ишлар ҳамда келгусидаги вазифаларга оид тақдимот билан танишди, деб хабар берди президент матбуот хизмати.

2021 йилгача мамлакатдаги 45 миллион гектарга яқин ер майдонидан бор-йўғи 1 миллион гектари давлат рўйхатидан ўтказилган эди. Сўнгги йилларда ягона тизим яратилиб, рақамлаштириш жорий этилгани натижасида 42 миллион гектар ер, яъни жами майдонларнинг 94 фоизи рўйхатдан ўтказилган.

Жумладан, ўрмон ва сув фонди, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўлиқ давлат рўйхатига олинди. Транспорт, алоқа, геодезия, энергетика, йўл каби 13 турдаги давлат кадастри бўйича маълумотлар 100 фоиз шаклланди. Яна 7 та йўналиш бўйича ишлар якуний босқичда.

Соҳадаги энг долзарб масала — кўчмас мулк муносабатларини тартибга солиш, дейилади хабарда. Шу мақсадда кўчмас мулкларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги давлат томонидан кафолатланадиган ягона маълумотлар базаси — UZKAD тизими ишга туширилган. Барча бино ва иншоотлар хатловдан ўтказилиб, унга киритилмоқда. Ҳозиргача 150 мингта турар ва 707 мингта нотурар жой, 44 мингта кўп қаватли уй ҳақидаги маълумотлар ушбу янги тизимда акс эттирилган.

Тақдимотга кўра, бу йил 400 мингта якка тартибдаги уй UZKAD тизимига киритилади. Натижада мол-мулкни сотиш, ижарага бериш, мерос қолдириш, гаровга қўйиш каби жараёнлар осонлашади. Келгусида 6 миллион 300 мингдан зиёд барча якка тартибдаги уйлар ушбу тизимда акс эттирилади.

«Кўп жойларда кўчмас мулкнинг кадастр қиймати билан ҳақиқий бозор баҳоси ўртасида катта фарқ бор. Бу ҳуқуқий муносабатларда ва савдоларда номутаносибликни келтириб чиқаряпти», — таъкидланади хабарда.

Шу боис президент фармонига мувофиқ, кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизими жорий этилмоқда. Бунинг учун Кадастр агентлигида Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази очилди. Унга 40 миллиард сўм ажратилиб, малакали мутахассислар жалб қилинди ва амалий ишлар бошланди.

Оммавий баҳолаш бу йил Тошкент шаҳрида бошланиб, кейинги йилларда Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида ҳамда қолган ҳудудларда босқичма-босқич амалга оширилади.

Давлат раҳбари кадастр маълумотлари иқтисодий режаларни самарали белгилаш учун муҳим асос эканини таъкидлаб, бу соҳада яхлитлик ва аниқликни таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди. Бюрократияни кескин камайтириб, кадастр хизматлари сифатини ошириш, тадбиркорларга енгилликлар яратиш вазифаси қўйилди.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Қазір оқылып жатыр

EurasiaPluse.kz

Ел іші-сыртындағы өзекті жаңалықтар, сараптамалар, саяси және қоғамдық пікірлер

Соңғы жазбалар

@2025 – Барлық құқықтары қорғалған. EurasiaPluse.kz