Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Видеодан кадр.
Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги мактаб директори 11-синф ўқувчиси бўлган қизни сочини ўрмагани учун калтаклагани аниқланди. У билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги 14-мактаб директори ўқувчини калтаклагани аниқланди, деб хабар берди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати.
Ижтимоий тармоқда тарқалган видеода директор дарс вақтида синф хонасига кириб, аввалига олд партадаги қизнинг сочидан тортгани кўринади. Сўнг бошқа қизнинг олдига бориб, унинг ҳам сочидан тортган, у томондан қаршиликка учрагач эса ўқувчини калтаклашга тушган.
Вазирлик хабарига кўра, мазкур ҳолат Хоразм вилояти ММТБ Одоб-ахлоқ комиссияси томонидан кўриб чиқилган ҳамда бошқарма бошлиғининг тегишли буйруғи билан мактаб директори М.Х. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Вазир Ҳилола Умарова X ижтимоий тармоғида ходим «ўз меҳнат мажбуриятларини қўпол равишда бузган»ини келтириб ўтган.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди