Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Транспорт вазирлиги
Фарғона шаҳри жамоат транспорти парки Хитойдан келтирилган кондиционерли, видеокузатувли 24 та автобус билан тўлдирилди. Улар иккита янги йўналишда қатнайди ва кунига тахминан 10 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатади. Йил охиригача автобуслар сонини 104 тага етказиш режалаштирилган.
Фарғона шаҳри жамоат транспорти учун Хитойдан 24 та замонавий автобус олиб келинди, деб хабар берди Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Янги автобуслар Фарғонада иккита янги йўналишда ҳаракатланиб, ҳар куни ўртача 10 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатади. Йил якунига қадар шаҳардаги автобуслар сонини 104 тага етказиш режалаштирилган.
«Ушбу жамоат транспортларида йўловчилар учун барча шароитлар мавжуд. Хусусан, автобус ёзда совитиш, қишда иситиш тизимига эга. GPS тизими ва ҳар томонлама видеокузатув камералари билан жиҳозланган», — дейилади хабарда.
Уларни фойдаланишга топшириш маросимида вилоят ҳокими бу ишлар тизимли давом этиши, босқичма-босқич Қўқон, Марғилон шаҳри ва бошқа ҳудудларда ҳам жамоат транспорти учун автобуслар харид қилинишини билдирди.
Шундан сўнг вилоят ҳокими вилоят транспорт бошқармаси таъсисчилигида фаолият олиб бораётган «Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасасида бўлиб, бу ерда олиб борилаётган ишлар билан танишди. Муассасада реал вақтда автобуслар ҳаракати онлайн кузатиб борилиши ва муаммолар пайдо бўлганда уни жойида бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилиши маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда Фарғона шаҳрига 48 та замонавий автобус олиб келиниб, 4 йўналишда брутто-шартномаси асосида қатновлар йўлга қўйилган эди.
Ўша йил октябрида вилоят шаҳарларидаги йўловчи транспортида ташиш хизматларининг янги чекланган тарифи белгиланганди:
- автобусларда бир нафар йўловчи учун йўл ҳақи — 3000 сўм (аввал 2000 сўм эди);
- жамоат транспортида электрон шаклда тўланган тўлов (транспорт картаси, АТТО, банк карталари) бир нафар йўловчи учун бир марталик рағбатлантирувчи йўл ҳақи тарифи — 2400 сўм;
- йўналишли такси (микроавтобус)ларда бир нафар йўловчи учун — 4000 сўм (аввал 3000 минг сўм эди).
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди