Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: «Рома» футбол клуби расмий сайти
Ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов «Рома» клубининг апрель ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Ҳужумчи ой давомида «Ювентус» ва «Верона»га қарши ўйинларда гол урди, «Интер» билан баҳсда ассист қайд этди.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов «Рома» клубининг апрель ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.
Шомуродов «Рома»нинг апрелдаги 4 та ўйинида ҳам майдонга тушди. Хусусан, «Ювентус»га қарши ўйинда иккинчи таймда майдонга тушиб, 49-дақиқада гол урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Якуний ҳисоб 1:1.
«Верона»га қарши ўйинда асосий таркибда тушган Шомуродов 4-дақиқадаёқ рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бу гол ўйинда ягона бўлиб қолди.
«Интер» билан бўлган баҳсда эса ўзбекистонлик ҳужумчи 22-дақиқада ассист қайд этди, голни Соуле киритди.
Фото: officialasroma / Instagram
Ўзбекистонлик ҳужумчи клуб расмий сайтидаги овоз бериш жараёнида 4 номзод орасида энг кўп овоз тўплаб, ой футболчисига айланди. Мухлислар танловига кўра, у Соуле, Свилар ва Ндикани катта фарқ билан ортда қолдирган.
Шомуродов ушбу мавсумда февраль ойининг ҳам энг яхши ўйинчиси бўлган эди.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди