Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Uzum Bank тадқиқотида Ўзбекистондаги фойдаланувчиларнинг 82 фоизи нақд пулсиз тўловни афзал кўриши аниқланди. Оммабоп усуллар қаторига пластик карталар ва QR-кодлар киради, улар қулайлиги ва кешбэк олиш имконияти учун танланади.
Uzum Bank тадқиқотларига кўра, Ўзбекистон бўйлаб 82% фойдаланувчи харидлар учун нақд пулсиз тўлов қилади. Кўпинча бунинг учун пластик картани танлашади — 83%. Тўловлар таниқлилиги бўйича топ-3 таликка илова орқали тўлов ва савдо нуқталарида QR-код орқали орқали тўловлар киради. Сўровномада 1700 дан ортиқ респондент иштирок этган.
Сўровномада иштирок этганларнинг 90 фоизида ҳеч бўлмаганда битта банк картаси бор, ҳар иккинчи иштирокчида карталар сони иккитадан ортиқ эмас. Иштирокчиларнинг 60 фоизи пластик карта билан тўлаш имконияти мавжуд ҳамма жойда, 43 фоизи ёнида нақд пул бўлмаганида пластик карта орқали тўлов қилади. Кўпчилик фойдаланувчилар картани қулайлик мақсадида танлайди — сўровноманинг 77% иштирокчиси шундай жавоб берган. 46% иштирокчи ўзи билан нақд пул олиб юришни хоҳламайди, 38% — кешбэк олиш учунгина карта билан тўлов қилади.
Харидларни QR-код орқали тўлайдиган фойдаланувчиларнинг 83 фоизи уни тезкорлиги ва қулайлиги учун хуш кўради. Деярли ҳар иккинчи иштирокчи — 47% — кешбэк олиш учунгина QR-код орқали тўлайди. 45% иштирокчи ушбу усулни хавфсиз деб ҳисоблайди. QR-код орқали тўлов қиладиган фойдаланувчиларнинг 58 фоизи — QR-код орқали тўлаш имконияти бўлган ҳамма жойда, 39 фоизи — супермаркет ва дўконларда, 32 фоизи — жамоат транспортида QR-код орқали тўлов усулини танлайди.
Молиявий иловалардан асосан маиший хизматлар тўловини амалга ошириш учун фойдаланаман — сўровномада иштирок этганларнинг 64 фоизи шундай жавоб берган. Операциялар таниқлилиги бўйича иккинчи ўринда — уяли алоқа учун тўлов (60%), учинчи ўринда — дўстлар ва яқинларга пул ўтказмалари (уни иштирокчиларнинг 49 фоизи танлаган).
Фақат нақд пул билан тўлов қиладиган респондентлар орасида 39% иштирокчи шунчаки бу усулга ўрганиб қолганини қайд этган. Ҳар иккинчи иштирокчи ёнида банк картаси бўлмаса, нақд пул билан тўлов қилар экан. 45% иштирокчи ушбу усулдан бозорларда, 28 фоизи — кичик харидлар учун тўлов қилишда фойдаланади.
Реклама ҳуқуқлари асосида.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди