Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф.
Фото: ЎзА
Бундан 71 йил муқаддам Андижон вилоятининг Марҳамат туманида замондошлари томонидан «XX аср охири — ХХI аср бошидаги энг истеъдодли ўзбек шоирларидан бири» сифатида тан олинган Муҳаммад Юсуф дунёга келган эди. «Газета.uz» халқ шоирининг таваллуд кунига бағишлаб, тест тайёрлади.
Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф 1954 йилнинг 26 апрель куни туғилган эди. У қисқа — 47 йил умр кўрган бўлса-да, ўзидан бой ижодий мерос қолдирди, у ёзган аксарият шеърлар эса ўлмас қўшиқларга айланиб, халқ кўнглининг тўридан жой олган.
«Газета.uz» инсондан «меҳр ва муҳаббат қолиши»ни таъкидлаган, унга «қувлик, ёлғон ва жиндек хушомад кераклиги айтилганда» ҳам «ўз билганидан қолмай, оқни оппоқ, қорани — қора кўрган», ўз тили туриб, «бошқа тилда гапиргани учун бағри дили эзилган» ижодкор — «содда Муҳаммад» Юсуфга атаб тест тайёрлади.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди