Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Газета.uz»
Ўзбекистон ТИВ БАА томонидан визасиз режим бекор қилингани ҳақидаги хабарларни рад этди. Аввалроқ ушбу мамлакат визасиз режим шартлари қайта кўриб чиқилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди.
Ижтимоий тармоқларда Бирлашган Араб Амирликлари томонидан Ўзбекистон фуқароларининг киришига тақиқ қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мамлакат ТИВ матбуот хизмати бу маълумотни «асоссиз ва фейк» деб атади.
«Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги мавжуд визасиз тартиб ўз кучида қолмоқда. Расмий манбалар бундай чоралар жорий этилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган», — дейилади хабарда.
Ташқи ишлар вазирлиги фақат расмий ва тасдиқланган манбаларга ишонишга чақирди.
Куни кеча БАА ўзбекистонликлар томонидан «қонун бузилиши ҳолатлари кўпайгани» сабабли Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим шартларини қайта кўриб чиқиши мумкинлигини маълум қилганди.
Бу Ўзбекистон фуқароларининг жиноий тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлгани, 15 нафар ўзбекистонлик қўлга олингани айтилганидан кейин содир бўлди.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди