Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра ишлари вазирлиги
Саудия Арабистони ҳукумати Ҳаж мавсумида зиёратчилар устидан назоратни кучайтирди. Махсус рухсатномасиз Маккага киришга уриниш учун 100 минг риялгача жарима, 10 йилгача депортация ва транспорт мусодараси кабилар кўзда тутилмоқда. Уларга ёрдам берганлар ҳам жазосиз қолмайди.
Саудия Арабистони ҳукумати Ҳаж мавсумида Маккага рухсатсиз кирмоқчи бўлганларга нисбатан янги санкцияларни эълон қилди. Бу ҳақда Қироллик Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Янги қоидаларга кўра, Ҳаж зиёратини рухсатсиз амалга оширганлик ёки амалга оширишга уринганлик учун 20 минг Саудия риялигача (5330 доллар) жарима солинади. Худди шундай жарималар Макка шаҳри ва муқаддас қадамжоларга киришга ёки у ерда қолишга ҳаракат қилган Ҳаж визаси йўқ шахсларга ҳам тегишли бўлади.
Бундан ташқари, қоидабузарларга ёрдам берганлар — виза олиш учун ариза топшириш, транспорт ёки бошпана — ҳар бир иштирокчи учун 100 000 риялгача (26,7 минг доллар) жаримага тортилади, жумладан, қоидабузарларни меҳмонхоналар ёки хусусий уйларда яшириш ҳолатлари ҳам.
Ҳажга боришга уринаётган ноқонуний муҳожирларга нисбатан депортация қўлланади, кейинчалик қиролликка кириш 10 йилгача тақиқланади.
Бундан ташқари, Ҳаж визаси йўқ шахсларни Макка шаҳри ва муқаддас қадамжоларга ташиш учун фойдаланилган транспорт воситалари мусодара қилиниши мумкин.
Ушбу тартиблар ҳар йили 1 майдан 13 июнгача амал қилади.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди