Главная страница » Архитекторлар ва шаҳарсозлик мутахассислари учун Shaharsoz танлови ўтказилади

Архитекторлар ва шаҳарсозлик мутахассислари учун Shaharsoz танлови ўтказилади

by EurasiaPluse
0 пікір

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Ёш архитекторлар уюшмаси ва Uzum рақамли экотизими шаҳарсозлик соҳасидаги диплом ишлари учун Shaharsoz номли танлов бошлади. У архитектура, дизайн ва шаҳарсозлик каби соҳалар бўйича таҳсил олган ҳамда 2023 ва 2024 йилларда битирув ишини ҳимоя қилган, шунингдек, айни пайтда ўқишни якунлаётган талабалар учун мўлжалланган. Uzum mahalla махсус номинацияларида эса исталган киши иштирок этиши мумкин. Аризалар 20 октябргача қабул қилинади. Умумий соврин жамғармаси — 113 500 000 сўм.

Архитектура соҳасининг замонавий муаммолари янги ғоялар, дадил ечимлар ва малакали мутахассисларни талаб этади. Тадбир таълим муассасалари, иш берувчилар ва ёш мутахассислар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, Ўзбекистонда шаҳарсозлик соҳасини оммалаштириш учун майдон бўлади.

«Биз учун талабалар танлови билан битирув ишларининг профессионал баҳоси ўртасидаги мувозанатни сақлаш жуда муҳим. Бундай формат ёшларга нафақат танловнинг қимматли мукофотлари ва орзудаги ҳайкалчани қўлга киритиш, балки соҳа вакиллари билан илк марта ҳамкорлик қилиш, етакчи мутахассислардан лойиҳа юзасидан фикр-мулоҳазалар олиш имконини ҳам беради. Бу эса илҳом бағишлайди ва ишларнинг савиясини оширишга ёрдам беради», — дейди Ёш архитекторлар уюшмаси раиси Тахмина Турдиялиева.

Мукофотнинг асосий мақсади истеъдодли мутахассислар ва истиқболли лойиҳаларни аниқлаш, таълим сифати ҳамда битирувчиларнинг тайёргарлик даражасини ошириш, шунингдек, аҳолида шаҳарсозлик ва архитектурага бўлган қизиқишни кучайтиришдан иборат. Бундан ташқари, танловда иштирок этиш битирувчиларнинг муваффақиятли ишга жойлашишига ҳам ёрдам беради. Танлаб олинган ишлар кўргазмаси эса таълим муассасалари, иш берувчилар ва ёш мутахассислар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш майдонига айланади.

Ёш мутахассислар қуйидаги номинациялар бўйича диплом ишларини топширишлари мумкин (низом):

  • Шаҳарсозлик (Ўзбекистон шаҳарларидаги жамоат майдонлари ёки шаҳар ҳудудлари учун режалаштириш ечими);
  • Архитектура (Ўзбекистон шаҳар ёки қишлоқларидаги жамоат биноси ёки кичик архитектура шакллари учун архитектура ечими);
  • Конструкция (Замонавий дастурий таъминот тизимларида амалга оширилган ҳисоб-китобларни таъминловчи ҳар қандай мақсаддаги бино ёки иншоот учун конструктив ечим).

Танлов ғолиб бўлган диплом иши лойиҳалари учун раҳбарлик қилган ўқитувчиларни алоҳида тақдирлайди.

Uzum mahalla махсус номинациясида меҳнат тажрибасидан қатъи назар, исталган мутахассис ўз лойиҳаси билан иштирок этиши мумкин (низом):

  • Жамоат жойлари (Маълумот ва реклама характерига эга бўлган ечим лойиҳаси);
  • Кичик архитектура шакллари (Ахборот ва реклама характерига эга бўлган шаҳар учун кичик меъморий шаклдаги лойиҳа).

Махсус номинация лойиҳалари архитектура ва дизайн ечимлари маркетплейс инфратузилмасининг шаҳар муҳитига табиий ва яққол интеграциясини қандай таъминлаши мумкинлигини кўрсатади. Бу интеграция шаҳар муҳитининг рақамли хизматлар ва маркетплейсларнинг ривожланиши билан фаол ўзгаришига мос бўлади.

«Буюртмаларни қабул қилиш пунктлари аллақачон одатий йўналишларга мослашмоқда ёки жамоат жойлари, маҳалланинг бир қисмига айланмоқда. Биз учун кўча, маҳалла ва шаҳарларнинг қандай кўринишга эга бўлишини аниқлайдиганларни қўллаб-қувватлаш жуда муҳим», — дейди Uzum компаниясининг ташқи коммуникациялар ва ижтимоий лойиҳалар бўйича директори Мария Скорик.

Ғолиблар 2025 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида эълон қилинади, дея қайд этди лойиҳа ташкилотчилари «Газета.uz»га. Танлов иштирокчиларининг иши тажрибали архитекторлар томонидан баҳоланади.

«Газета.uz» мукофотнинг ахборот ҳамкори ҳисобланади.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Қазір оқылып жатыр

EurasiaPluse.kz

Ел іші-сыртындағы өзекті жаңалықтар, сараптамалар, саяси және қоғамдық пікірлер

Соңғы жазбалар

@2025 – Барлық құқықтары қорғалған. EurasiaPluse.kz