Главная страница » Қайси асар кўп сотилди? Тошкентда ўтказилган китоб ярмаркасидан репортаж

Қайси асар кўп сотилди? Тошкентда ўтказилган китоб ярмаркасидан репортаж

by EurasiaPluse
0 пікір

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

25−27 апрель кунлари пойтахтдаги Dream Park (собиқ Ғафур Ғулом) истироҳат боғида китоб-савдо ярмаркаси бўлиб ўтди. «Газета.uz» мазкур тадбирдан репортаж тайёрлади.

АОКА томонидан «Ўзбекистон — китобхонлар юрти» шиори остида ўтказилган анъанавий V республика «Китобхонлик ҳафталиги» доирасида мамлакатнинг барча ҳудудидаги маданият ва истироҳат боғларида «Ноширдан китобхонга» тамойили асосида китоб-савдо ярмаркалари ташкил этилди.

Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида ўтказилган ярмаркада Ўзбекистондаги ўнлаб давлат ва хусусий нашриётлар, жумладан, G‘afur G‘ulom, O‘zbekiston, Akademnashr, «Китобдор», «Янги аср авлоди», Hilol Nashr ўз маҳсулотлари билан иштирок этди. Asaxiy Books, Sarmoya Books, Ildiz kitoblari сингари интернет китоб дўконлари расталаридан ҳам охирги йилларда шов-шувларга сабаб бўлган турли бестселлерни учратиш мумкин. Шунингдек, янги асарларнинг тақдимотлари, турли акция ва китоб танловлари ҳам уюштирилди.

dream park, аока, китоб ярмаркаси, репортаж

Hilol Nashr сотувчиси Азимжон Эшонхўжаевнинг сўзларига кўра, бундай китобхонлик тадбирлари йилда бир неча марта ўтказилиши ва бу анъанага айланиши зарур. «Ярмарка китобсеварлар учун ҳам жуда манфаатли бўляпти. Чунки улар бу ерда турли нашриётлар фаолияти билан танишиш ва хоҳлаган жанридаги асарини харид қилиши мумкин. Буни аҳоли учун жуда яхши имконият, деб ўйлайман», — дейди у.

Фото: Hilol Nashr нашриёти

«Уч кун давом этган ярмаркада асосан, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларининг „Бахтиёр оила“, „Иймон“ каби китоблари ҳамда бошқа муаллифларнинг фарзанд тарбиясига оид „Одобингиз обрўингиз“, „Йиғлоқи болага 50 та чора“, „Учдан кейин кеч“ сингари асарлари энг кўп сотилди. „Дастхат куни“ лойиҳасида Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид меҳмон бўлиб, ўзининг китобларини харид қилганларга дастхат қўйиб берди. Бу ҳам одамларни ярмаркага ва китоб ўқишга нисбатан қизиқишини оширишга ҳисса қўшди назаримда. Бундан ташқари, китобхонлар ўртасида китобли ўйин ўтказилди. Унда 15 та савол берилиб, тўғри жавоб топганларга шайх ҳазратларининг китоблари туҳфа этилди. Ярмаркада бир кунда 100 дан зиёд китоб сотилди», — дейди нашриёт ходими Азимжон Эшонхўжаев.

Sarmoya Books китоб дўкони сотувчиси Нодирбек Обиджоновнинг қайд этишича, у ярмарка мобайнида кунига ўртача 80−100 та китоб сотган.

dream park, аока, китоб ярмаркаси, репортаж

Нодирбек Обиджонов.

«Бундай ярмаркалар кўпроқ ташкил этилиши тарафдориман. Сабаби кўпчилик вақтини мазмунли ўтказади, халққа китоблар арзон нархларда сотилади ва одамлар ўзини банд қилиш учун ёқтирган асарларини харид қилади. Шу сабабли ҳам китобларни арзонлаштириб сотяпмиз, унчалик қиммат эмас. Бу ерга кўпроқ ёш оила вакиллари келиб, фарзандига ҳар хил энциклопедиялар, „Гарри Поттер“ тўпламларини оляпти. Талабалар ва катта ёшдаги китобхонлар ҳам ташриф буюряпти, аммо унчалик кўп эмас. Улар Саид Аҳмаднинг „Уфқ“, Достоевскийнинг „Жиноят ва жазо“, Юй Хуанинг „Яшамоқ“ асарларини харид қиляпти», — дейди Нодирбек Обиджонов.

Akademnashr маркетологи Аббос Серобовнинг таъкидлашича, ушбу ярмарка ташкилотчилар томонидан яхши пиар қилинмаган, шу сабабли тадбирга келувчилар ҳам, китоб сотиб олувчилар ҳам кўп эмас.

«Парк гавжум бўлгани билан бу ерга ҳар доим келадиган одамлар ташриф буюради, айнан китоб харид қилиш мақсадида келувчилар кам. Боғда юрганларнинг аксариятига китоб қизиқ ҳам эмас. Масалан, 10 кишидан 1 нафари китоб сотиб олиши ёки шунчаки ушлаб, қизиқиши мумкин. Қолганларга эса китоб муҳим эмас. Шу боис ташкилотчилар ярмаркадан анча олдин машҳур шахсларни жалб қилган ҳолда, тарғиботни кучайтириши керак эди. Шундагина кўпроқ одам келарди назаримда. Ҳозир нашриётларнинг ўзи ҳаракат қиляпти: эълонлар бериш ва турли танловлар ўтказиш орқали ҳақиқий китобхонларни жалб этяпти», — дейди у.

dream park, аока, китоб ярмаркаси, репортаж

Аббос Серобов.

«Akademnashr’нинг тармоқлардаги саҳифаларида чегирмалар, китоб тақдимотлари ҳақида хабар бериб, одамларни қизиқтирдик ва шу ерга келишларига эришдик. Ярмарка кунлари Ҳарпер Лининг „Тасбеҳ дарахти соясида“ асари тақдимоти бўлди, барча китоблар учун 15 фоизли чегирма эълон қилдик, 150 минг сўмдан кўпроқ китоб сотиб олганларга Даврон Тожиалиевнинг „Китоб ҳақида китоб“ асарини қўшиб беряпмиз. Шу усуллар натижасида кунига 100 дан ортиқ китоб сотиляпти», — дея қўшимча қилди маркетолог.

Нашриёт таҳлилига кўра, ярмарка доирасида «Тасбеҳ дарахти соясида» (Ҳарпер Ли), «Биз кутган фасл» (Мансур Жумаев), «Ҳеч» (Мурод Човуш), «Турон соғинчи» (Нажмиддин Эрматов) сингари китоблар, шунингдек, болалар учун мўлжалланган Антиқа физика — I, II, «Ўткиржоннинг ўнта ўрдак укаси» (Қобилжон Шерматов), «Малика Анисанинг мактаби» (Феруза Назар) каби адабиётлар энг кўп сотилган.

«Кўпчилик қайси нашриёт қайси китобларни чиқараётганини ҳам билмайди. Одамларни китобни имкон қадар нашриётдан сотиб олишга ўргатиш керак. Бу орқали ҳам китобни арзонга харид қилади, ҳам уни қадрига етади. Бу каби ярмаркалар нашриёт ва китобхонни яқинлаштиради, сотувдан ташқари энг муҳим жиҳат шу, деб ўйлайман», — дейди Аббос Серобов.

Фото:

dream park, аока, китоб ярмаркаси, репортаж

dream park, аока, китоб ярмаркаси, репортаж

dream park, аока, китоб ярмаркаси, репортаж

dream park, аока, китоб ярмаркаси, репортаж

dream park, аока, китоб ярмаркаси, репортаж

dream park, аока, китоб ярмаркаси, репортаж

dream park, аока, китоб ярмаркаси, репортаж

dream park, аока, китоб ярмаркаси, репортаж

dream park, аока, китоб ярмаркаси, репортаж

dream park, аока, китоб ярмаркаси, репортажdream park, аока, китоб ярмаркаси, репортаж

dream park, аока, китоб ярмаркаси, репортаж

dream park, аока, китоб ярмаркаси, репортаж

dream park, аока, китоб ярмаркаси, репортаж

dream park, аока, китоб ярмаркаси, репортаж

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Қазір оқылып жатыр

EurasiaPluse.kz

Ел іші-сыртындағы өзекті жаңалықтар, сараптамалар, саяси және қоғамдық пікірлер

Соңғы жазбалар

@2025 – Барлық құқықтары қорғалған. EurasiaPluse.kz