Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.
8 йиллик тизимнинг бекор қилиниши: прокурор, ички ишлар ва солиқ энди секторлар билан шуғулланмайди
Прокуратура, ички ишлар ва солиқ органлари раҳбарлари энди ҳудудларни ривожлантириш учун жавобгар бўлмайди. Улар 8 йил аввал жорий қилинган ушбу тизим бўйича ўзларига тегишли бўлмаган вазифаларни бажарди. Эндиликда секторларга бош вазир ўринбосарлари ва Маҳаллалар уюшмаси масъул бўлади.
Тўрткўл туманига янги ҳоким тайинланди
Илҳомбой Худайбергенов Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл тумани ҳокими бўлди. У бунга қадар Ички ишлар органларида фаолият юритган ва Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари бўлиб ишлаган.
Ўзбекистон ва Кот д’Ивуар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди
Ғарбий Африкада жойлашган Кот д’Ивуар давлати Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 160-мамлакат бўлди. Бу ҳақдаги ҳужжат Нью Йоркда имзоланди.
Ўзбекистон илк бор БМТ Статистика комиссияси аъзолигига сайланди
Ўзбекистон илк бор бир овоздан БМТ Статистик комиссиясининг 2026−2029 йилги аъзолигига сайланди. Бу орқали мамлакат глобал статистик сиёсатини шакллантиришда иштирок этиши ва илғор хорижий тажрибани ўрганиши кутилмоқда.
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 5,8 млн сўмгача ошди, Тошкентда — 9,9 млн сўмгача
Ўзбекистонда ўртача номинал иш ҳақи биринчи чорак якунига кўра қарийб 5,8 млн сўмни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18% кўп. Ўсиш суръати секинлашди. Тошкент шаҳрида кўрсаткич 9,9 млн сўмгача (+22,7%) ошди.
Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темирйўлининг муҳим объектлари қурилиши бошланди
Қирғизистонда Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темирйўлининг муҳим объектлари қурилиши бошланди. Лойиҳада 46 та кўприк ва 27 та туннель қурилиши кўзда тутилган бўлиб, бу бутун трассанинг қарийб 40 фоизини ташкил қилади. Магистралнинг қиймати 4,7 млрд долларга баҳоланмоқда.
«Самарали ва барқарор муқобиллар мавжуд эмас». Ўзбекистонда иссиқхоналарнинг тоза энергияга ўтишига нима тўсқинлик қилмоқда?
Ўзбекистонда иссиқхоналар энергия инқирози сабаб атмосферага зарар бўлса-да, арзон кўмир ва мазутдан фойдаланишга мажбур бўлмоқда. Иссиқлик насослари муқобил ечим бўла олади. Аммо соҳа бунга тайёрми? «Газета.uz» мақоласи — шу ҳақда.
Бухоро ҳаммомлари — беш асрлик маданият гувоҳи
Бухоро асрлар давомида сақланиб қолган турмуш тарзи билан ҳам эътиборни тортади. Жамоат ҳаммомларига бориш анаъанасининг бугунгача давом этаётгани бунга бир далил. «Газета.uz» шаҳарда XVI асрдаги 19 ҳаммомдан сақланиб, фаолият юритаётган Кунжак ва Бозори Корд ҳаммомлари ҳақида ҳикоя қилади.
Ўзбекистон шаҳарларида ёзда чўмилиш учун бепул сув ҳавзалари йўқ. Мутасаддилар буни ҳал қила оладими?
Ўзбекистонда оммавий сув ҳавзалари сони камайяпти, одамларнинг табиий салқинлаш, табиат қўйнида дам олишга бўлган эҳтиёжи эса ортяпти. Дарёлар Ўзбекистон шаҳарларига қандай таъсир кўрсатгани, одамларнинг сувга бўлган ҳуқуқини қандай тиклаш мумкинлиги ҳақида ATLAS бюроси экспертлари мулоҳаза юритади.
Ўзбекистонда 1 майдан нималар ўзгаради?
Газ ва электр энергияси тарифлари ошади, божсиз олиб кириш меъёрлари кучайтирилади, шаҳарларда зарарли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш тақиқланади, кам таъминланган оилалар қўллаб-қувватланади, «Ҳалол» стандартлари бўйича сертификатлаш тартиби жорий этилади — 1 майдан нималар ўзгаради?
Хоразмда сочини ўрмаган ўқувчини калтаклаган мактаб директори ишдан олинди
Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги мактаб директори 11-синф ўқувчиси бўлган қизни сочини ўрмагани учун калтаклагани аниқланди. У билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш бу йил Тошкент шаҳрида бошланади
Тошкентда кўчмас мулкни бозор нархида баҳолаш имконини берадиган оммавий баҳолаш тизими жорий этилмоқда. Бу бозор ва кадастр қийматлари ўртасидаги фарқни қисқартиради. Янгича тизим босқичма-босқич бутун мамлакат бўйлаб жорий қилинади.
Турагентлик фаолияти учун лицензия бекор қилинади
Ўзбекистонда эндиликда турагентлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олиш тартиби бекор қилиниб, унинг ўрнига турагентлик фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома юбориш тартиби жорий этилади. Тегишли қонун Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланиб, Сенатга юборилди.
Ў️збекистонда «Йил ўқитувчиси» ва «Касбий маҳорат етакчиси» танловлари ўтказилади
2026 йилдан бошлаб ҳар икки йилда умумий ўрта таълим соҳаси ходимлари ўртасида «Йил ўқитувчиси» ва педагогик маҳорат марказлари директорлари ўртасида «Касбий маҳорат етакчиси» танловлари ташкил этилади. Ғолиблар 525 миллион сўмлик пул мукофоти ва QR-кодли сертификат билан тақдирланади.
Россияда ота-онасидан ажралган 3 бола Ўзбекистонга қайтарилди
Москвада ота-она қарамоғисиз қолган 3 нафар ўзбекистонлик бола реабилитация маркази ходимлари ҳамроҳлигида ватанга олиб келинди. Уларга Тошкентда тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилди. Болаларни оила бағрига қайтариш ишлари бошланди.
Ўзбекистонликлар 1 майдан Таиландга киришнинг янги қоидалари ҳақида огоҳлантирилди
Таиландга саёҳат режалаштираётган барча чет эл фуқаролари, жумладан, ўзбекистонликлар мамлакатга келишдан уч кун олдин Thailand Digital Arrival Card (TDAC)ни онлайн олишлари керак. Талаб 1 майдан кучга киради.
Россия прокуратураси ўзбек мигрантлари ҳуқуқларига риоя этилиши назоратини кучайтириш мажбуриятини олди
Москвада Ўзбекистон ва Россия вакиллари ўртасида мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича идоралараро ишчи гуруҳнинг йиғилиши бўлди. Прокуратуралар ушбу мамлакатларда икки давлат фуқароларининг ҳуқуқларига риоя этилиши устидан назорат ва кузатувни кучайтириш мажбуриятини олди.
Ўзбекистонда педагог кадрлар тайёрлаш тизимига ягона ёндашув жорий этилади
Ўзбекистонда мактаб ва боғчалар учун педагог кадрлар тайёрлашда ягона ёндашув жорий этилади. Таълим дастурлари халқаро дастурларга мос равишда такомиллаштирилади. Йўналишдаги сиртқи таълим шакли бекор қилинади. Миллий педагогика университети ташкил этилади, унинг ректори вазир ўринбосари бўлади.
Ўзбекистонда электрон сигарета сотганлар 12 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин
Сенат Ўзбекистонда электрон сигареталар импорти ва муомаласини тақиқлаш кўзда тутилган қонунни маъқуллади. Унга кўра, бундай ҳаракатлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланади. Оғирлаштирувчи ҳолатларда айбланувчи 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 1−2 май кунлари сел келиши хавфи эълон қилинди
Ўзбекистонинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 1−2 май кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли сел келиши хавфи эълон қилинди. Ушбу ҳудудларда яшовчи ва дам олувчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралди.
«Илгари болалар сув таширди, ҳозир эса ўқияпти». БМТ ТД ташаббуслари ўзбекистонликлар ҳаётини қандай ўзгартирмоқда?
БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ташаббуслари иштирокчилари UNDP Talks тадбири доирасида БМТ ТД лойиҳалари уларнинг ҳаётини қандай ўзгартиргани ҳақидаги таъсирли ҳикоялари билан ўртоқлашди. «Газета.uz» улардан иккитасини эътиборингизга ҳавола этади.
Мулоҳаза: Расм чизиш — ҳар қандай мутахассисга асқатадиган кўникма
Техник касбларнинг оммалашиб, даромади юқорилиги сабаб бугун камдан-кам оила ўз фарзандларида ижодий қобилиятларни ривожлантиришга эътибор қаратяпти. Расм чизиш нега муҳандисга ҳам, дастурчига ҳам асқатадиган кўникмалиги ҳақида рассом, «Арт Хамелеон» мактаби асосчиси Галина Калченко мулоҳазалари.
Ўзбекистонда қайси тамаки маҳсулотлари тақиқланмоқда, қайсилари эса йўқ? Рўйхат
Ўзбекистон сенаторлари электрон сигаретлар, вейплар, под тизимлари ва бошқа тамаки маҳсулотлари муомаласини тақиқловчи қонунни маъқуллади. «Газета.uz» қайси тамаки маҳсулотлари тақиқланиши ва қайсилари қонунийлигича қолиши ҳақида маълумот беради.
Шуҳрат Абдураҳмонов Баҳодирлар ўйинларининг Осиё федерацияси президенти этиб сайланди
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Хонободдаги жаҳон чемпионати вақтида Баҳодирлар ўйинлари (Etno Strongman Games) Осиё федерациясининг илк президенти этиб сайланди.
100 минг риялгача жарима, 10 йилгача депортация: Ҳаж мавсумида ибодатни рухсатсиз адо қилмоқчи бўлганларга жазо қўлланади
Саудия Арабистони ҳукумати Ҳаж мавсумида зиёратчилар устидан назоратни кучайтирди. Махсус рухсатномасиз Маккага киришга уриниш учун 100 минг риялгача жарима, 10 йилгача депортация ва транспорт мусодараси кабилар кўзда тутилмоқда. Уларга ёрдам берганлар ҳам жазосиз қолмайди.
ЕИ Мальтадан «олтин паспорт» беришни тўхтатишни талаб қилди
Европа Иттифоқи суди Мальтанинг 600 минг евро эвазига «олтин паспорт» асосида фуқаролик бериш схемасини ЕИ қонунчилигига зид деб топди. Унга кўра, бу ҳаракат ЕИ «фуқаролиги моҳияти»га путур етказади. Аввалроқ Кипр ва Болгария бундай тизимни бекор қилишга мажбур бўлганди.
Покистон Ҳиндистон 24−36 соат ичида мамлакатга ҳужум қилмоқчилигини билдирди
Покистон расмийларининг таъкидлашича, Ҳиндистон Кашмирдаги ҳужум баҳонасида 24−36 соат ичида мамлакатга ҳарбий зарба бермоқчи. Бу бўйича «ишончли маълумотлар» борлиги даъво қилинмоқда.
«Эндигина бошладик». Трамп президентлигининг дастлабки 100 кунини сарҳисоб қилди
Дональд Трамп президентлигининг илк 100 кунини нишонлаб, тарафдорларини митингга тўплади. «Эндигина бошладик. Сиз ҳали ҳеч нарсани кўрмадингиз», — деди у савдо уруши, давлат хизматчиларининг оммавий қисқартирилиши ва ноқонуний муҳожирларнинг депортацияси билан ёдда қолган уч ойни сарҳисоб қиларкан.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди