Главная страница » 29 апрель куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Газета.uz

29 апрель куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Газета.uz

by EurasiaPluse
0 пікір

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

дайжест

Давлат хизматчилари даромадлари тўғрисидаги декларацияга нималар киритилиши мумкин ва нималар ёпиқ қолади?

Олти тоифадаги маълумотлар Ўзбекистон давлат хизматчиларининг декларацияларида ошкор этилиши мажбурий бўлиши режалаштирилмоқда, шу билан бирга, 20 таси ёпиқлигича қолади. Қонун лойиҳасига оид тузатишларни ишлаб чиқишни май охиригача якунлаш топширилди.


дайжест

Тошкентда Греция элчихонаси очилди

Тошкентда Греция элчихонаси ўз фаолиятини бошлади. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов элчи Параскеви Тзевелекнинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб, дипломатик миссиянинг очилишини олқишлади.


дайжест

Сенат иссиқхона газларининг чиқарилишини тартибга солувчи қонунни маъқуллади

Сенат иссиқхона газлари чиқарилишини камайтириш ва бу соҳани тартибга солиш кўзда тутилган қонунни маъқуллади. Унда иссиқхона газлари тушунчасига аниқлик киритилди.


дайжест

Микроқарзлар бўйича талаблар кучаймоқда, асосий қарздан ташқари тўловлар йилига 50 фоиз билан чекланмоқда

Марказий банк микроқарзлар бўйича талабларни кучайтирмоқда. Банклар портфелидаги улуш 25 фоиздан ошмаслиги керак. Микроқарз олувчи олинган суммадан ташқари бир йил давомида унинг 50 фоизидан ортиқ тўлов қилолмайди. Бу чеклов барча фоизлар, комиссия, жарима, пеня ва бошқа тўловларни ўз ичига олади.


дайжест

Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон йўналишида юк ташувчилар қоидабузарлик учун чеклов борасида огоҳлантирилди

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги юк ташувчиларни Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон йўналиши бўйича рухсатномалардан нотўғри фойдаланиш ҳолатлари ҳақида огоҳлантирди. Қоидабузарларга бланкаларнинг берилиши чекланиши мумкин.


дайжест

Тошкент ИИББ Ҳуснора Шодиева воқеасига изоҳ берди

Пойтахт ИИББ ЙПХ ходими Ҳуснора Шодиевани ҳақоратлагани айтилган воқеа бўйича ўз версиясини эълон қилди. ЙПХ ходимининг айтишича, ҳайдовчи йўлнинг бир бўлагини тўсиб қўйиб, тирбандлик ҳосил қилган. «Унга масофа узоқлиги учун баланд овозда гапиришга мажбур бўлдим, аёлни ҳақорат қилмадим», деди ходим.


дайжест

Тошкентда Tracker ҳайдовчиси чорраҳани тартибга солаётган инспекторни уриб юборди (видео)

Мирзо Улуғбек туманида Tracker ҳайдовчиси чорраҳани тартибга солаётган инспекторни уриб юборди. Ходим қўл синиши ва оёқ лат ейиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Яна бир ҳолатда инспекторни машина капотида 1,5 километрга судраб кетган Malibu 2 ҳайдовчиси қамоққа олинди.


дайжест

Тошкентда Elantra уриб юборган мотоцикл ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Юнусобод туманида Hyundai Elantra уриб юборган 39 ёшли Kavasaki мотоцикли ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди. Тармоқларда тарқалган видеоларда автомобиль ҳайдовчиси белгиланмаган йўлдан қайрилгани айтилади. Ҳолат бўйича жиноий иш очилди.


дайжест

Сирдарёдаги газ заправка 2 млрд сўмлик газни ўғирлагани аниқланди

Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида газ тўлдириш шохобчаси 2,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди. Заправка раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.


дайжест

Бўш турган давобъектлардан самарали фойдаланиш чоралари кўрилади

Ҳукумат бўш турган давлат кўчмас мулк объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чораларини белгилади. ДАБА маркази бўш бинолар ҳисобини юритади ва веб-сайтига жойлаштиради.


дайжест

Жиззахда савдо дўконига келиб урилган Tracker ҳайдовчиси вафот этди

Жиззах шаҳрида Tracker ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, кўп қаватли уй тагидаги савдо дўконига келиб урилди. Оқибатда ҳайдовчи шифохонада вафот этди.


дайжест

Номоддий маданий мерос намуналарини рўйхатга олиш бўйича давлат хизмати кўрсатилади

ЯИДХПда янги хизмат ишга тушмоқда: энди номоддий маданий мерос намуналарини миллий ва маҳаллий рўйхатларга киритиш ёки улардан чиқариш билан боғлиқ давлат хизматларидан фойдаланиш мумкин. Бу учун илмий кенгаш ва экспертлар гуруҳи фаолият юритади. Хизматдан фойдаланиш бепул.


дайжест

Андижонда товарларни ноқонуний равишда ерости туннели орқали қўшни давлатдан ташиган гуруҳ қамалди

Андижонда 2024 йил март ойида яширин ерости туннели орқали миллиардлаб сўмлик телефон ва олтин буюмларни ноқонуний олиб ўтган жиноий гуруҳ фош этилди, гумонланувчиларга суд ҳукми ўқилиб, 4 нафар шахс 5 йилдан 6 йилгача озодликдан маҳрум қилинди.


дайжест

1−3 май кунлари навбатдаги Тошкент гуллар фестивали бўлиб ўтади

1−3 май кунлари Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ёнидаги майдонда анъанавий Тошкент гуллар фестивали ўтказилади. Унда гул етиштириш ва ландшафт дизайни билан шуғулланувчи компаниялар, экологик дизайн, барқарор ривожланиш ва «яшил» иқтисодиёт соҳасидаги ташкилотлар иштирок этиши кутилмоқда.


дайжест

Вазирлик ва ҳокимликка номзоди кўрилаётган шахслар коррупцияга қарши режаларини тақдим этиши мажбурий бўлиши мумкин

Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш, адвокатларни ҳимоя қилиш ва давлат хизматини ислоҳ қилиш бўйича қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш топширилди. Бўлажак вазирлар ва ҳокимларга уларнинг номзодлари кўриб чиқилаётганда коррупцияга қарши кураш режасини тақдим этиш мажбурий қилиш режалаштирилмоқда.


дайжест

Тошкентда Германия визасини олиб бериш учун $12 минг сўраган фуқаро ушланди

Учтепа туманида фуқаро Германия визасини олиб бериш учун беш кишидан 12 минг доллар сўрагани аниқланди. У пулнинг 6 минг долларини олган вақтида қўлга тушди. Самарқандда эса фуқароларни Германия ва Англияга юбориш учун 12,7 минг доллар олган шахс ушланди.


дайжест

Депутатлар хусусий сектор ходимларини ишдан бўшатишни соддалаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини рад этди

Қонунчилик палатаси депутатлари ЎзЛиДеП фракцияси ишлаб чиққан хусусий сектор ходимларини ишдан бўшатишни соддалаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини рад этди. Қонунда ўриндошлик асосида ишловчи ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда компенсация тўлашни бекор қилиш таклиф этилганди.


дайжест

Сариосиё аэропортини реконструкция қилиш ишлари якунланди

Сурхондарё вилоятидаги Сариосиё маҳаллий аэропортини реконструкция қилиш ишлари якунланди. У Silk Avia компаниясининг ATR-72−600 самолётида биринчи техник парвозни қабул қилди. 100 нафаргача йўловчига мўлжалланган янги терминал бир ой ичида мунтазам рейслар учун очилиши кутилмоқда.


дайжест

АҚШдан депортацияланган 100 дан ортиқ ўзбекистонлик Нью Йорк — Тошкент чартер рейсида уйига қайтади

АҚШдаги 100 дан ортиқ ноқонуний ўзбекистонликни ватанга қайтариш учун Нью Йорк — Тошкент йўналишида махсус рейс ташкил этилди. Аввал марказий осиёлик мигрантлар Панама ва Коста Рика орқали олиб келинган. Ўзбекистон ТИВ чартер фуқаролар ҳуқуқларига максимал ҳурмат билан ташкил этилганини таъкидлади.


дайжест

Ўзбекистонда эҳтиёжмандларни қўллаб-қувватлаш манзилли бўлади

Президентга эҳтиёжманд аҳолини қўллашнинг янги чоралари кўрсатилди. Кам таъминланган оилалар учун қамбағалликдан чиқишнинг индивидуал режалари тасдиқланади. Ногиронлиги бор шахсларни ёллаган иш берувчилар 500 млн сўмгача субсидия олиши мумкин.


дайжест

Россияда муҳожирларни қонунийлаштириш муддати 10 сентябргача узайтирилди

Путин мигрантлар учун Россияда ўз ҳолатларини қонунийлаштириш муддатини 10 сентябргача узайтирди. Декабрдаги фармонда мигрантларга ўз ҳуқуқий мақомини 30 апрелгача ҳал қилиш учун вақт берилганди. Россияда 6,3 млн чет эл фуқароси бор, уларнинг 10 фоиздан ортиғи ноқонуний бўлиб турибди.


дайжест

Канададаги сайловларда Марк Карни бошчилигидаги либераллар ғалаба қозонди

Канададаги парламент сайловларида бош вазир Марк Карни бошчилигидаги ҳукмрон Либерал партия ғалаба қозонди. Карни барча канадаликлар учун ишлашга ваъда берди ва Дональд Трамп Канадани синдира олмаслигини айтди. «АҚШ билан эски муносабатлар тугади», — деди у.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Қазір оқылып жатыр

EurasiaPluse.kz

Ел іші-сыртындағы өзекті жаңалықтар, сараптамалар, саяси және қоғамдық пікірлер

Соңғы жазбалар

@2025 – Барлық құқықтары қорғалған. EurasiaPluse.kz