Главная страница » 2 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Газета.uz

2 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Газета.uz

by EurasiaPluse
0 пікір

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

дайжест

Ўзбекистонда маҳалла раислари сайлови бошланди. Бу ҳақда нималарни билиш керак?

Ўзбекистонда 1 майдан маҳалла раислари сайлови бошланди. Улар июлгача давом этиб, 9500 дан ортиқ маҳаллани қамраб олади. Биринчи куни 193 та фуқаролар йиғинида овоз бериш ўтказилиб, уларнинг деярли ярмида янги раислар сайланди. «Газета.uz» сайлов ҳақидаги асосий маълумотларни тўплади.


дайжест

Президент «Арда Хива» сайёҳлик мажмуасини очиб берди

Президент «Арда Хива» сайёҳлик мажмуасининг очилишида иштирок этди. У Ғовуккўл бўйида 25 гектар майдонда қурилган бўлиб, меҳмонхоналар, ҳунармандчилик уйлари, ресторанлар, шарқона бозор ва бошқа объектларни ўз ичига олади.


дайжест

Хоразм ва Қорақалпоғистонда туризм ягона концепция асосида ривожлантирилади

Хоразм ва Қорақалпоғистонда туризм ягона концепция асосида ривожлантирилади ва «Хоразм — Қорақалпоғистон» туристик ҳалқаси лойиҳаси ишлаб чиқилади, дея маълум қилди президент. Ҳудудларни боғлайдиган йўлни ривожлантириш дастури бошланади ҳамда Урганч — Гурлан — Манғит йўли тўлиқ таъмирланади.


дайжест

Ўзбекистондаги Damas заводида янги автомобиль ишлаб чиқариш бошланади

Президент Хоразмдаги Damas ишлаб чиқарадиган завод билан боғлиқ «катта янгилик»ни маълум қилди. Завод 100 млн доллар ҳисобига 7 ўриндиқли Евро-5 стандартидаги янги автомобилларни ишлаб чиқаришни бошлайди. 2026 йилдан йирик узелли йиғиш усулида ишлаб чиқариш режа қилинмоқда.


дайжест

Тошкентдан Хивага Hyundai Rotem электропоезди келаси йилдан йўлга қўйилади

Президентга Хоразм вилоятига ташрифи чоғида Урганч — Хива электрлаштирилган темирйўли тақдим қилинди, у маҳаллий ишлаб чиқарилган янги поездда бу йўлдан юриб кўрди. Келаси йилда Тошкент — Хива йўналишида 6 та тезюрар Hyundai Rotem электропоезди қатнай бошлайди.


дайжест

Хоразмда 10 млрд долларлик МТО газ-кимё мажмуаси қурилиши бошланади

Хоразм вилоятида МТО технологиясидан фойдаланиладиган 10 млрд долларлик йирик газ-кимё лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда (шундай мажмуа Бухоро вилоятида ҳам қурилмоқда). 100 млн долларлик кимё технопарки қуриш ҳам кўзда тутилган.


дайжест

МБ бўлиб тўлаш бозорида тартиб жорий этиш ниятида

Марказий банк бўлиб тўлаш бозорини, жумладан, машҳур «Ҳозир ол, кейин тўла» форматини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда. Регулятор аҳолининг кредитланганлик хавфи ва сезиларли даражада ўсган сегмент устидан назорат йўқлигига ишора қилади.


дайжест

Ваколатли органлар 1110 нафар Ўзбекистон фуқаросининг Украинага қарши урушдаги иштирокига оид маълумотларни текширмоқда — ТИВ

Ўзбекистон ваколатли органлари Украинага қарши урушда иштирок этиш учун Россия Қуролли кучлари билан шартнома имзолаган 1110 нафар фуқаро ҳақидаги маълумотларни текширишни бошлади, деб хабар қилди ТИВ «Газета.uz»га. Маълумот тасдиқланса, ёлланма аскарлар ватанга қайтгач, тегишли чоралар кўрилади.


дайжест

Ўзбекистонда 82 нафар II жаҳон уруши қатнашчиси яшайди

Ўзбекистонда 82 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва уларга тенглаштирилган фахрий яшайди. Уларнинг энг кўпи Тошкент шаҳри, Тошкент ва Фарғона вилоятларида умр кечирмоқда ва энг ёши улуғи — 114 ёшда.


дайжест

Дам олиш кунлари об-ҳаво ёздагидек бўлиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади ва ҳаво исишда давом этади. Ҳарорат ёздагидек +33…+35, жанубда ва чўл ҳудудларда +37…+39 даражагача кўтарилади.


дайжест

Рақобат йўқ, чипта йўқ, нарх қиммат — президент Тошкентдан Урганчга авиарейслар ҳақида

Президент рақобат йўқлиги учун Тошкент — Урганч йўналишида чипта қолмаслиги ва нархи қимматлигини таъкидлади. «Бунда хорижий турист у ёқда турсин, маҳаллий сайёҳ ҳам бошқа давлатга боришни афзал кўради», — деди у. Масъулларга хусусий компанияларни жалб қилиб, қатновларни 2 карра ошириш топширилди.


дайжест

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

Тошкентда илк йўл бўйи пулли автотураргоҳлари синов тарзида ишга туширилди. Ҳозирча уларнинг сони 86 та, сиғими 13−14 минг ўринли. Пилли автотураргоҳлар махсус белги — тўқ сариқ фонда қора ранг билан катта «P» ҳарфи билан ажратилган.


дайжест

Деновда 32 нафар боғча боласини Damas’да ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида жойлашган хусусий боғчалардан бири Damas автомашинасида 32 нафар вояга етмаган болаларни ҳаётини хавфга қўйиб манзилига олиб бораётган вақтида тўхтатилди. Ҳайдовчига нисбатан чора кўрилди.


дайжест

Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 148-ўринда қолди

«Чегара билмас мухбирлар»нинг матбуот эркинлиги бўйича янги рейтингида Ўзбекистон 148-ўринда қолди, бироқ унинг умумий рейтинги пасайган. Мамлакатда ОАВ эркинлиги билан боғлиқ вазият ҳамон «жуда мураккаб». Иқтисодий қийинчиликлар фонида дунёда сўз эркинлигининг аҳволи кескин ёмонлашган.


дайжест

Урганчга Франкфурт, Урумчи, Пекин ва Абу Дабидан тўғридан-тўғри рейслар қўйилиши мумкин

Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга Франкфурт, Урумчи, Пекин ва Абу Дабидан тўғридан-тўғри рейс қўйиш таклифини киритиш, туристик мавсумда Истанбулдан кунлик қатновни йўлга қўйишни топширди.


дайжест

Хоразмда чет элдан тажрибали археологларни жалб қилган ҳолда тарихий обидаларни аниқлаш ва тиклаш ишлари бошланади

Ўзбекистон президенти масъулларга Хоразмга чет элдан тажрибали археологларни жалб қилиб, тарихий обидаларни аниқлаш ва тиклаш бўйича ишларни бошлашни топширди. Шунингдек, Хоразм ва Қорақалпоғистондаги 8 та қадимий қалъаларни ўзаро боғловчи тўрт кунлик «Қалъа тур» маршрути ишлаб чиқилиши айтилди.


дайжест

Хивадаги давлат ташкилотлари шаҳар чеккасига кўчирилади, бинолари савдога қўйилади

Хива шаҳридаги барча давлат ташкилотлари шаҳар чеккасидаги Ангарик маҳалласига кўчирилади, маъмурий бинолар савдога чиқарилади. Президент Хива шаҳрида фақат туристларга хизмат кўрсатадиган объектлар бўлиши кераклигини таъкидлади.


дайжест

2024 йилда бахтсиз ҳодиса сабаб иш вақтида ҳалок бўлганлар хотираси учун дарахтлар экилди

Ўтган йили Ўзбекистонда меҳнат жараёни билан боғлиқ 868 та бахтсиз ҳодиса кузатилди. Оқибатда 261 нафар киши вафот этди. Бандлик вазирлигига кўра, ходимлар ёки уларнинг оила аъзоларига 3 млрд сўмдан зиёд товон пуллари ундириб берилди. Ҳалок бўлганлар хотираси учун Бўстонлиқда дарахтлар экилди.


дайжест

Архитекторлар ва шаҳарсозлик мутахассислари учун Shaharsoz танлови ўтказилади

Ёш архитекторлар уюшмаси Uzum рақамли экотизим билан ҳамкорликда шаҳар муҳитини яхшилашга қаратилган Shaharsoz диплом ишлари танловини бошлади. Ҳужжатлар 20 октябргача қабул қилинади. Мукофот жамғармаси 113,5 млн сўмни ташкил қилади.


дайжест

Тошкентда уйида наркотик етиштирган фуқаролар қўлга олинди

Миробод туманида уй шароитида наркотик ўсимликлар етиштирган фуқаролар қўлга олинди. Хусусий уйларнинг биридан бўйи 60 дан 170 см гача бўлган 12 туп ўсимлик топилди. Олинган барча ашёвий далиллар экспертиза учун юборилди.


дайжест

Элдор Шомуродов «Рома»да иккинчи марта ой футболчиси бўлди

Ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов «Рома» клубининг апрель ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Ҳужумчи ой давомида «Ювентус» ва «Верона»га қарши ўйинларда гол урди, «Интер» билан баҳсда ассист қайд этди.


дайжест

«Германия учун альтернатива» партияси мамлакатда экстремистик деб топилди

Германияда «Германия учун альтернатива» (AfD) партияси «инсон қадр-қимматини менсимайдиган» табиати туфайли «ўта ўнгчи экстремистик ташкилот» деб топилди. Февралдаги Бундестаг сайловларида партия 20,8% овоз билан 2-ўринни олганди.


дайжест

БМТ молиялаштиришнинг қисқариши туфайли кенг кўламли қайта ташкил этишга тайёрланмоқда — Reuters

БМТ АҚШ ёрдамининг қисқариши фонида молиялаштириш инқирози туфайли кенг кўламли қайта ташкил этишни кўриб чиқмоқда. Ўнлаб агентликларни тўртта асосий йўналишга бирлаштириш таклиф этилмоқда.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Қазір оқылып жатыр

EurasiaPluse.kz

Ел іші-сыртындағы өзекті жаңалықтар, сараптамалар, саяси және қоғамдық пікірлер

Соңғы жазбалар

@2025 – Барлық құқықтары қорғалған. EurasiaPluse.kz