Главная страница » 1 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Газета.uz

1 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Газета.uz

by EurasiaPluse
0 пікір

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

дайжест

Марказий Осиё-Кўрфаз мамлакатлари саммити қолдирилди

5 майга белгиланган Марказий Осиё ва Форс кўрфази мамлакатлари саммити номаълум муддатга қолдирилди. Томонлар ўзаро маслаҳатлашувлар асосида янги санани белгилаш устида ишлашни давом эттирмоқда, деб таъкидлади Ўзбекистон ТИВ.


дайжест

Ўзбекистондаги газ қуйиш шохобчаларида нархлар 5300 сўмгача кўтарилди

1 майдан Ўзбекистондаги газ қуйиш шохобчаларида метан нархи бир кубометр учун 5200−5300 сўмгача ошди. Бу газ қуйиш шохобчалари учун газ нархининг 38,9 фоизга ошгани билан боғлиқ. Яқинлашиб келаётган қимматлашиш фонида пропаннинг биржадаги нархи сўнгги ҳафтада 14,1 фоизга кўтарилди.


дайжест

Марказий банк сўровларида нархининг ўсиши бўйича гўшт етакчилик қилмоқда

Ўзбекистон аҳолиси орасида сезилаётган инфляция даражаси март ойида 14,3 фоизгача пасайди. Марказий банк сўровига кўра, гўшт ва сут маҳсулотлари нархлари энг кўп ошган маҳсулотлар рўйхатида яна биринчи ўринни эгаллади — респондентларнинг 64 фоизи бу маҳсулотлар нархининг ошганини таъкидлади.


дайжест

Ўзбекистонда хорижликлар учун «олтин виза» нархи $200 минг эмас, $250 минг бўлади

Адлия вазирлиги инвестиция эвазига яшаш гувоҳномаси олиш учун аввал эълон қилинган суммаларни ўзгартирди: асосий аризачи учун бу 200 мингдан 250 минг долларга, оила аъзолари учун эса 100 мингдан 150 минг долларга кўтарилди.


дайжест

Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биноси сотувга қўйилди

Давактив Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биносини ўрнида меҳмонхона қуриш шарти билан сотувга қўйди. Бу ҳукуматнинг ёпиқ қароридa назарда тутилган. Объектнинг бошланғич баҳоси 101,65 млрд сўм этиб белгиланган.


дайжест

Биржада пропан саккиз кунда 21,4% қимматлашди

30 апрель кунги биржа савдолари якунларига кўра, Ўзбекистонда пропаннинг бир тоннаси 6,4 млн сўмгача қимматлашди. Охирги саккиз кун ичида ёқилғи нархи 21,4% ошди. Бу метан нархи ўсиши арафасида содир бўлди.


дайжест

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди — ИТИМ

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайганганини қайд этди. Тошкентда бирламчи ва иккиламчи бозордаги уйлар нархи пасайди.


дайжест

Ўзбекистонда апрелдаги инфляция: гўшт, ёғ, авиачипталар ва мобил алоқа нархлари ошди

Апрель ойида Ўзбекистонда инфляция 0,7% ни ташкил этди, бу ўтган йилнинг апрелига нисбатан паст. Йиллик инфляция ҳам 10,1% гача секинлашди. Гўшт, ёғ, авиачипталар, уяли алоқа хизматлари нархлари ўсишда давом этмоқда.


дайжест

АҚШ 131 кишининг «тарихий» депортациясини ташкил этгани учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди

АҚШ расмийлари Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг 131 нафар фуқаросини депортация қилиш бўйича операцияни ташкил этгани ва молиялаштиргани учун миннатдорлик билдирди. Ички хавфсизлик вазирлигининг таъкидлашича, операция «АҚШ иттифоқчилари учун стандартни белгилайди».


дайжест

Шавкат Мирзиёев Хоразмга боради

Шавкат Мирзиёев 1 май куни Хоразм вилоятига ташриф буюради. Ташриф давомида янги объектлар, йирик транспорт инфратузилмаси ҳамда шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишиш ва бошқа тадбирлар ўрин олган.


дайжест

Тошкентда синтепон цехида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди, 5 киши яраланди

Пайшанба куни эрталаб Яккасарой кичик саноат зонаси ҳудудидаги синтепон цехида ёнғин содир бўлди. Воқеа жойидан 2 кишининг жасади топилди, яна 5 киши шифохонага ётқизилди. ФВВ ҳолат ишлаб чиқаришда технологик жараён бузилиши сабабли юзага келганини тахмин қилмоқда.


дайжест

Тошкентда бошланган гуллар фестивалидан фоторепортаж

Тошкентда анъанавий гуллар фестивали бошланди. 1−3 май кунлари Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ёнидаги майдонда ўтказиладиган тадбир декорацияси учун 2,5 миллиондан зиёд гул ва буталардан фойдаланилди. «Газета.uz» фестивалдан фоторепортаж тайёрлади.


дайжест

Шавкат Мирзиёев Урганч аэропорти модернизация лойиҳаси билан танишди

Ўзбекистон президенти Урганч халқаро аэропортини модернизация қилиш ва бошқариш ҳуқуқини олган Жанубий Корея компанияси раҳбарлари билан учрашди. Давлат раҳбарига янги терминал лойиҳаси тақдимот қилинди. Президенти унинг ички ва ташқи қиёфасида миллий руҳни акс эттириш бўйича тавсиялар берди.


дайжест

Ўзбекистонлик қассоблар Германияга ишга таклиф қилинмоқда

Германия ўзбекистонлик қассобларни ишга таклиф қилмоқда. Ойлик маош 1750 евро бўлиб, номзодлар камида 1 йиллик тажрибага ва немис тилидан сертификатга эга бўлиши лозим. Қабул қилинганларнинг билет, виза ва тил сертификати харажатлари Миграция агентлигидан компенсация қилиб берилиши мумкин.


дайжест

Тошкент вилоятида икки кишини АҚШга юборишини айтиб, улардан 38 минг доллар талаб қилган шахс ушланди

Тошкент вилоятида икки кишини АҚШга юборишга ишонтириб, улардан 38 минг доллар пул талаб қилган шахс қўлга олинди. Республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам шундай жиноят билан бир неча шахс ушланди. Уларга нисбатан жиноий ишлар очилди.


дайжест

«Сиртқи таълим замонавий талабларга жавоб бермайди» — олий таълим вазири

Олий таълим вазири Конгратбай Шарипов эскирган сиртқи таълим шаклини янада мослашувчан ва замонавий моделларга, шу жумладан масофавий таълимга алмаштириш зарурлигини айтди.


дайжест

Президент Урганчда Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилиши билан танишди

Шавкат Мирзиёев Урганчдаги Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилишини бориб кўрди. 72 та уй тамомланган, йил охиригача яна 28 таси қурилади. 130 гектарлик шаҳарча боғ, университет, офислар, технопарк, тиббиёт ва маданият марказларини бирлаштиради. Боғга кираверишда 30 метрлик ал-Хоразмий ҳайкали ўрнатилади.


дайжест

Репортаж: Tashkent City’даги фаввора қандай ишлайди?

Tashkent City’даги мусиқали фаввора пойтахтдаги энг баланди ҳисобланади. У мавсумда кунига 4 сеансда ишлайди. Фавворани кўриш учун оддий кунлари 5 минг, байрамларда эса 15 минг нафарга яқин одам ташриф буюради. «Газета.uz» 1 май — Фавворалар куни муносабати билан у ҳақда репортаж тайёрлади.


дайжест

Тошкентда биринчи марта Eco Expo Central Asia экологик технологиялар кўргазмаси ўтказилади

Тошкентда илк бор 19−21 июнь кунлари Eco Expo Central Asia экологик технологиялар халқаро кўргазмаси ўтказилади. Унда сунъий интеллект, сув тежовчи, яшил энергия, экотуризм ва clean-tech лойиҳалар намойиш этилади. Қолаверса, бизнес учрашувлар, экспертлар панеллари, фотокўргазмалар режа қилинмоқда.


дайжест

Ўзбекистонда ногиронлиги бор ўқувчилар учун ижтимоий такси йўлга қўйилди

Тошкент, Самарқанд ва Андижон шаҳарларида ногиронлиги бор болалар мактабга таксида бориши мумкин. Ҳар бир бола учун давлат ойига 450 минг сўмгача маблағни қоплайди. Синов лойиҳаси ИҲМА томонидан Yandex Uzbekistan билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.


дайжест

Янги очилаётган Тошкент давлат тиббиёт университетига ректор тайинланди

Ҳозирда Тошкент тиббиёт академиясида ўқув ишлари бўйича проректор лавозимида ишлаётган Шуҳрат Боймурадов янги ташкил этилаётган Тошкент давлат тиббиёт университети ректори этиб тайинланди.


дайжест

Фото: Тошкентда фавворалар куни қандай нишонланди?

Ўзбекистонда 1 май санасида ўн биринчи маротаба фавворалар куни нишонланди. «Газета.uz» мухбири Евгений Сорочин пойтахтдаги Мустақиллик майдони ҳамда «Туркистон» санъат саройи олдидаги фаввораларни суратларга муҳрлади.


дайжест

Бокс бўйича Ўзбекистон ўсмирлар термаси Осиё чемпионатини 8 та олтин билан якунлади

Иорданияда бўлиб ўтган бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон U-17 терма жамоаси 8 та олтин, 7 кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритди.


дайжест

АҚШ ва Украина табиий ресурслар тўғрисида битим имзолади

Вашингтон ва Киев бир неча ойлик кескин музокаралардан сўнг фойдали қазилмаларни биргаликда қазиб олиш бўйича келишув имзолади. Унда Украинанинг аллақачон кўрсатилган ҳарбий ёрдам учун АҚШ олдидаги қарз мажбуриятлари ҳақида сўз бормаган.


дайжест

Ҳиндистон Покистоннинг барча самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпди

Ҳиндистон Покистон авиакомпаниялари учун ўз ҳаво ҳудудини 23 майгача ёпганини маълум қилди. Мамлакат расмийлари бундай қарорни Кашмирдаги сайёҳларга ҳужумдан кейин Исломобод билан муносабатларнинг кескинлашуви фонида қабул қилди.


дайжест

Қозоғистон яшаш гувоҳномасини олиш имконияти бор «олтин виза»ни жорий қилмоқда

Қозоғистон расмийлари инвестор визасини олишнинг янги қоидаларини киритмоқда. Визага Қозоғистон компаниялари устав капиталига ёки маҳаллий эмиссиявий қимматли қоғозларга камида 300 минг доллар сармоя киритганлар ариза топшира олади. Кейинчалик улар 10 йиллик яшаш гувоҳномасини олишлари мумкин.


дайжест

Жанубий Кореянинг собиқ президенти ваколатини суиистеъмол қилганликда айбланмоқда

Жанубий Корея прокуратураси собиқ президент Юн Сок Ёлни ҳарбий ҳолат жорий этишга уринишда ваколатини суиистеъмол қилганликда айблади. Бу сиёсатчига қўйилган иккинчи айб, у қўзғолон иши билан ҳам юзлашмоқда.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Қазір оқылып жатыр

EurasiaPluse.kz

Ел іші-сыртындағы өзекті жаңалықтар, сараптамалар, саяси және қоғамдық пікірлер

Соңғы жазбалар

@2025 – Барлық құқықтары қорғалған. EurasiaPluse.kz