Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz»
1−3 май кунлари Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ёнидаги майдонда анъанавий Тошкент гуллар фестивали ўтказилади. Унда гул етиштириш ва ландшафт дизайни билан шуғулланувчи компаниялар, экологик дизайн, барқарор ривожланиш ва «яшил» иқтисодиёт соҳасидаги ташкилотлар иштирок этиши кутилмоқда.
Навбатдаги Тошкент гуллар фестивали 1−3 май кунлари Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ёнидаги майдонда бўлиб ўтади. Бу ҳақда тадбир ташкилотчиси ҳисобланган пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
Унда гул етиштириш ва ландшафт дизайни билан шуғулланадиган компаниялардан ташқари, экологик дизайн, барқарор тараққиёт ва «яшил» иқтисодиёт соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлар ва ташкилотларларнинг иштироки кутилмоқда.
Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг «Газета.uz»га аниқлик киритишича, ташриф буюрувчилар гуллар харид қилиши, овқатланиш зонасида бўлиши, аниматорларнинг чиқишлари томоша қилишим мумкин. Қолаверса, концертлар ҳам режалаштирилган.
«Фестиваль жамият эътиборини экологик тарбия, табиатни муҳофаза қилиш, ёшларда экологик онгни шакллантириш ва „яшил“ иқтисодиёт тамойилларини ривожлантириш масалаларига қаратишга йўналтирилган», — дейилади хабарда.
Аввалроқ мазкур тадбир сабабли пойтахт марказидаги Зарафшон, Истиқлол ва Буюк Турон кўчаларининг айрим қисмларида 29 апрелдан 3 майгача транспорт ҳаракати чекланиши хабар қилинганди.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди